-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Пойтахт мактабларида 10—11-синфлар жорий этилди

Сана: 19 Июнь 2017 Курилди: 432 Изоҳ: 0

18 июнь куни 110-мактабда Тошкентдаги барча ўрта умумтаълим мактабларининг директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, деб ёзади «Uznews.uz». Йиғилиш Ўзбекистон Президентининг давлат маслаҳатчиси Аҳмадҳожи Юнусхўжаев, шунингдек, Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов раислигида ўтказилди.

Ўтказилган сўровнинг дастлабки натижаларига кўра, кўпчилик ота-оналар ўз фарзандларини 10—11-синфларда ўқитиш истагини билдирди.

Шу муносабат билан Халқ таълими вазири пойтахтдаги барча мактабларнинг раҳбарларига шу йилиёқ 9-синф ўқувчиларининг ўз ҳужжатларини коллеж ёки лицейларга топширишига рухсат бермасликни буюрди.

Йиғилишда 10—11-синф ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш масаласи кўтарилди. Бу саволга жавоб берар экан, Улуғбек Иноятов айни пайтда Ўрта таълим бўйича давлат стандартларининг янги таҳририни тайёрлаш ишлари бошлаб юборилганлигини таъкидлади.

Шунингдек, 10—11-синф ўқувчилари учун амалиёт тизими жорий қилинади, яъни улар мактаб дастури бўйича тўрт кун ўқитилади, яна икки кун давомида эса улар танланган мутахассислик бўйича амалиёт ўтайди. Мактабни битиргач, ўқувчиларга шаҳодатнома ҳамда касбни ўзлаштирганлик тўғрисида диплом берилади.

Нашр таъкидлашича, шу йилнинг сентябридан ўрта умумтаълим мактаблари ўрта мактаблар деб атала бошлайди.

Тадбирда шунингдек, коллеж ва лицейларнинг 2—3-курс ўқувчилари диплом олгунига қадар таълимни давом эттириши айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни Тошкентдаги ўрта умумтаълим мактабларида 2017 йилда 9-синфни битирган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида сўров ташкил қилинди. Сўровномада ҳар бир ота-она таклиф қилинган жавоблардан бирини танлаши, яъни 10—11-синфларни жорий этиш борасида розилик ёки рад жавоби бериши керак бўлди.

Калит сўзлар: шунингдек, ўқувчилари, умумтаълим, коллеж, жорий, диплом, бўйича, билан, амалиёт, 10mdash

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш