-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Сўровнома: Путин Трампдан кўра ишончлироқ экан...

Сана: 27 Июнь 2017 Курилди: 278 Изоҳ: 0

Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трампдан кўра кўпроқ кишиларнинг ишончини қозонган. Вашингтоннинг Pew Research Center тадқиқот маркази мавзуга доир сўровнома натижалари билан бўлишди.

Унга кўра, сўровномада иштирок этганларнинг 27 фоизи Путинга ишонч билдирган, Трампга ишонувчилар эса 22 фоизни ташкил қилган. Тадқиқот беш қитъадаги 37 мамлакатда яшовчи 40 минг киши ўртасида ўтказилган. 

Тадқиқот қатнашчиларининг аксарияти Трампни такаббур (75 фоизи), сабрсиз (65 фоизи) ва ҳатто хавфли (62 фоизи) деб ҳисоблайди. Шу билан бирга респондентларнинг 55 фоизи Америка президентини "кучли раҳбар" сифатида қайд этган, 39 фоиз иштирокчилар эса уни "ёқимтой" дея таърифлашган.

Шуниси қизиқки, сўровномада қатнашган мексикаликларнинг атиги 30 фоизигина Қўшма Штатларга ижобий муносабат билдиришган. Ўтган йили, Обама президентлик даврининг тугаётган вақтида эса бу кўрсаткич 66 фоизни ташкил қилган. Канада ва Германияда бу кўрсаткич бирйўла 22 пунктга - 43 ва 35 фоизга қисқарган. Бугунги кунда кўплаб Европа давлатларидаги АҚШга ишонч рейтингини 2003 йилги (Жорж Буш Ироққа ҳарбий ҳужум уюштиришга қарор қилган вақтдаги) кўрсаткичларга қиёслаш мумкин.

АҚШ президентининг рейтинги яхши томонга ўзгарган мамлакатлар орасида Россия ва Исроилни қайд этиш мумкин. Россияда Трампга ишонч билдирганлар сони 53 фоизга ошган. Обама даврида эса бу кўрсаткич бор-йўғи 11 фоизни ташкил қилган. Исроилда эса Трампнинг рейтинги 7 фоиздан 56 фоизга ошган.

Калит сўзлар: қилган, фоизни ташкил қилган, фоизни ташкил, фоизни, фоизи, фоизга ошган, фоизга, трампга, ташкил қилган, ташкил, тадқиқот, сўровномада, рейтинги, ошган, обама, мумкин, кўрсаткич, ишонч, quot

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш