-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

ЁИ раҳбарлари имтиёз билан “Матиз” ва “Дамас” сотиб олишади

Сана: 02 Июль 2017 Курилди: 378 Изоҳ: 0

Ёшлар иттифоқининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари раисларини рағбатлантириш, ташкилотнинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида "Асака" банкининг 10 йил муддатгача мўлжалланган, бошланғич тўлови 15 фоизлик имтиёзли кредитлари асосида уларга ўзимизда ишлаб чиқарилган “Матиз” ва “Дамас” автомобилларини шахсий мулк сифатида сотиб олишда қулайлик яратилади.

Бу ташаббусни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида сўзлаган нутқида илгари сурди.
"Агар ҳозирги нархда ўртача 46 миллион сўм бўлган бу кредитни қайтариш муддати амалда 3 йил, фоизи эса 30 фоиз эканини ҳисобга олсак, самарали хизмат қилаётган ёшлар етакчиси бундан қанча иқтисодий наф кўришини тасаввур қилиш қийин эмас",  - таъкидлади давлат раҳбари.

 

Калит сўзлар: ёшлар, quot, nbsp

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш