-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

"Ёшлар"да энди қандай ўзгаришлар бўлар экан?

Сана: 04 Июль 2017 Курилди: 450 Изоҳ: 0

3 июль куни Халқаро Пресс клубнинг навбатдаги сессияси "Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: долзарб масалаларга замонавий ёндашув" мавзусига бағишланди. Тадбир давомида 30 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойида кўтарилган масалалар ҳам муҳокама этилди.

Кун.uz мухбирининг хабар беришича, журналистлар яқинда "Ёшлар" телеканалига раҳбар этиб тайинланган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Озодбек Назарбековга саволлар йўллашди. Жумладан, улар яқин келажакда "Ёшлар" телеканалининг форматида қандай ўзгаришлар бўлиши билан қизиқишди. 

"Инсонни яқиндан билмай туриб, унга тош отиш - энг осон иш. Анча йиллардан бери, санъатшунос сифатида соҳадаги камчилик ва ютуқларни беихтиёр кузатиб келаман. "Ёшлар" телеканалини жуда катта ўзгаришлар кутмоқда. Яқин кунларда янги режалар, лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилганмиз. Албатта, бу мен учун кутилмаган янгилик бўлди. Агарда ёшлар билан очиқ-ойдин, мавжуд муаммолар бўйича учрашувлар, анжуманлар ташкил этилса, бундан хурсанд бўламиз ва бевосита иштирок этамиз", - деди Озодбек Назарбеков.

Калит сўзлар: ўзгаришлар, озодбек, ёшларquot, билан, quot ёшларquot, quot

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш