-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Эл ризқига хиёнат қилганлар

Сана: 05 Июль 2017 Курилди: 365 Изоҳ: 0

2015 йил 11 декабрда жиноят ишлари бўйича туман суди М.Раҳимов ва М.Иргашев (исм-шарифлар шартли)ларнинг жиноят ишини кўриб чиқди.

М.Раҳимов 1982 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти олий, оилали, 4 нафар фарзанди бор.

М.Иргашев 1970 йилда туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 5 нафар фарзанди бор.

Суд судланувчилар, фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қу-йидагиларни аниқлади:

М.Раҳимов 2010 йил октябридан «Донмаҳсулотлари» АЖ бошқарув раиси вазифасида ишлаб келиб, жамиятда омухта ем маҳсулотлари сотишга ихтисослаштирилган дўкон мудири бўлган М.Иргашев билан бир гуруҳ бўлгани ҳолда, жамиятдан дўконга сотиш учун ажратилган 395.697.493 сўмлик омухта емни аҳолига сотмасдан, сохта ҳужжатларни тузиш орқали ўзи топган мижозларга нақд пул шаклида сотиб юбориб, жами 395.697.493 сўмни ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборганлар.

Бундан ташқари, судланувчилар омухта емни нақд пулга сотиб, ундан тушган маблағни банкка кирим қилмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 5 августдаги 280-сонли қарори ҳамда 395.697.493 сўмлик омухта ем маҳсулотларини сотишда назорат касса машинасидан фойдаланмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 декабрь кунги 621-сонли қарори талабларини қўпол равишда бузишган. Судланувчилар суд мажлисида айбларига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишларидан чин кўнгилдан пушаймонликларини, қарамоғларида фарзандлари борлигини, етказилган зарарни имкон қадар тўлаб беришликларини айтиб, уларга нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраб кўрсатма бердилар.

Суд ҳайъати судланувчиларга нисбатан жазо тури ва миқдорини белгилашда уларнинг қилмишларидан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, деб топиб, судланувчиларнинг шахсини ва содир этган жиноятларининг ижтимоий хавфлилик даражасини, яшаш жойларидан ижобий тавсифланганлигини, содир этган жиноятларига чин кўнгилдан пушаймондаликларини эътиборга олиб ҳукм ўқиди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчилар турли муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилиндилар, АЖга етказилган 395.697.493 сўм зарар ҳам улардан солидар тартибда ундириладиган бўлди.

 

 

Калит сўзлар: қарори, этган, фуқароси маълумоти, фуқароси, фарзанди, ўзбекистон республикаси фуқароси, ўзбекистон республикаси вазирлар, ўзбекистон республикаси, ўзбекистон, туғилган, сўмлик омухта, сўмлик, судланувчилар, сотиб, сонли қарори, сонли, содир этган, содир, республикаси фуқароси маълумоти, республикаси фуқароси

Мавзуга оид янгиликлар:

Лоқайдлик ҳам касаллик

Лоқайдлик ҳам касаллик

Жиноятга чек қўйилди

Жиноятга чек қўйилди

Жазо чораси белгиланди

Жазо чораси белгиланди

Қилмиш-қидирмиш

Қилмиш-қидирмиш

Сохта тадбиркорлар қўлга тушди

Сохта тадбиркорлар қўлга тушди

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш