-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Машиналар нархларининг долларга боғланиши вақтинчалик ҳолат

Сана: 05 Июль 2017 Курилди: 370 Изоҳ: 0
Ўзбекистонда долларнинг давлат курси бозор курсига етиб олса, GM Uzbekistan автомобилларининг нархи тушади. Бу ҳақда 5 июлда уюштирилган матбуот сафарида GM Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов журналистларга маълум қилди.
 
2017 йил 1 июндан бошлаб GM Uzbekistan автомобилларининг нархлари ошди. Автомобильларнинг нархи ҳар ҳафтада долларнинг давлат курси ошишига боғлиқ ҳолда ошиб боради. Масалан, бир долларнинг 4 июлдаги давлат курси 3986,55 сўм бўлиб, Captiva’нинг нархи 54 594 доллар, сўмда эса 217 641 711 сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳеч ким 500 миллион сўмга Captiva сотиб олмайди, Бу пулга бозорда Toyota Prado ёки шунга ўхшаш бошқа автомобиль сотиб олиш мумкин. Нархларнинг долларга боғланиши вақтинчалик ҳолат.
Рустам Ражабов, GM Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи
GM Uzbekistan эркин валюта конвертацияси бўйича ислоҳотлар яқин вақт ичида амалга оширилишига умид билдирмоқда.
Калит сўзлар: сотиб, нархи, курси, долларнинг, давлат курси, давлат, uzbekistan

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш