-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

PSA Peugeot Citroen ҚК ва «Ўзавтосаноат» 133 миллион евролик заводни қуришни бошлади

Сана: 06 Июль 2017 Курилди: 335 Изоҳ: 0

 Франциянинг PSA Peugeot Citroen компаниясининг «Ўзавтосаноат» АК билан биргаликда ташкил этган Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive қўшма корхонаси 6 июль, пайшанба куни Жиззах вилоятида микроавтобусларни ишлаб чиқариш бўйича заводнинг қурилишини бошлади

 «Бугун PSA Peugeot Citroen француз автомобиль заводининг қурилиши бошланиши муносабати билан қурилиш майдонига рамзий капсулани жойлаштириш маросими бўлиб ўтди», — деди «Ўзавтосаноат» вакили «РИА Новости»га.

Корхона «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлаштирилади. Маросимда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, «Ўзавтосаноат» АК раиси Улуғбек Рўзиқулов ва PSA Peugeot Citroen гуруҳи вице-президенти Кристоф Бержеран иштирок этди.
Май ойининг ўртасида PSA ва «Ўзавтосаноат» АК ўртасида яратилаётган UzPCA МЧЖнинг низом капитали 29,3 миллион еврони ташкил этиши борасидаги битимни имзолаганди. Келишувга биноан қўшма корхона Жиззах вилоатида 133,3 миллон евро қийматидаги енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш заводини қуради. Peugeot ва Citroen бренди остидаги автомобилларни йилига 16 минг дона ишлаб чиқариш қувватига эга завод 2019 йилда ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг қарори билан қўшма корхоналарга 2030 йилга қадар бир қатор солиқ ва божхона имтиёзларини яратиб берди.
«Ўзавтосаноат» АК 2004 йилда «Ўзавтосаноат» ассоцацияси базасида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон автомобиль саноати корхоналарини ўзида бирлаштиради. Компания таркибига 30 га яқин корхона киради. Уларнинг энг йириги енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи GM Uzbekistan ҚК (Асака, Андижон вилояти), автобус ва Isuzu юк машиналари учун шасси ишлаб чиқарувчи «SamAvto» МЧЖ ва MAN юк автомобилларини (фургон, самосвал, тиркама) ишлаб чиқарувчи MAN Аutо Uzbekistan (Самарқанд вилояти).
2016 йил якунларига кўра Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 2015 йилга нисбатан 2,1 баробарга камайиб, 92 625 тани ташкил этган.
Калит сўзлар: қўшма, чиқарувчи, чиқариш, ўртасида, ўзбекистон, ўзавтосаноатraquo, ташкил, президенти, корхона, йилда, йилга, ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқариш, ишлаб, енгил, вилояти, бўлиб, билан, автомобиль, автомобилларини

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш