-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Қайси iPhone инвесторларга энг кўп даромад келтирди?

Сана: 08 Июль 2017 Курилди: 350 Изоҳ: 0

Insider Pro нашри iPhone гаджетларининг қайси бири инвесторларга кўпроқ фойда келтирганини аниқлади.

Айтилишича, мазкур бренд смартфонларини танлашда истеъмолчиларнинг ҳам, инвесторларнинг ҳам фикри бир жойдан чиқади — iPhone 4s. 2011 йил октябрида чиқарилган мазкур ускуна энг яхши моделлардан бири бўлди.

Биринчидан, унда антенна билан боғлиқ муаммо тузатилди. Иккинчидан, у Apple акцияларининг нархига ижобий таъсир кўрсатди. iPhone 4s чиқиши арафасида компания акциялари олти ой ичида 28 фоизга қимматлашди. Телефон чиққан куни аксилар 3 фоиз нарх ташлади, аммо кейинги олти ойда яна 36 фоизга кўтарилди. Йиллик даромад даражаси 69 фоизни ташкил қилди.

Аммо бу рейтингдаги иккинчи натижадир.

Инвесторлар учун энг яхши натижалар биринчи iPhone чиққанида қайд қилинган. Смартфон чиқарилганидан кейинги бир йил давомида компания акциялари рекорд даражада — 119 фоизга кўтарилди.

Энг ёмон натижа эса бешинчи iPhone билан боғлиқ. Ўшанда компания акциялари нархи ярим йил ичида 43 фоизга, бир йил ичида 36 фоизга тушиб кетган эди.

Рейтинг қуйидаги кўринишга эга бўлди:

Фото: Insider Pro

Калит сўзлар: фоизга кўтарилди, фоизга, мазкур, кўтарилди, компания акциялари, компания, кейинги, ичида, бўлди, боғлиқ, билан боғлиқ, билан, акциялари, mdash, iphone

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш