-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатини энг юқори ўринда якунлашди

Сана: 08 Июль 2017 Курилди: 304 Изоҳ: 0

7 июль куни Таиландда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Финал баҳсларига 8 нафар ўзбекистонлик боксчи етиб келди. Ҳал қилувчи баҳсларда уларнинг беш нафари ғалаба қозониб, Осиё чемпиони номига сазовор бўлишди.

Демак, Самандар Холмуродов (-49 кг.), Фаррух Илҳомов (-69 кг.), Ражаббой Атаназаров (-75 кг.), Профсор Роримша (-91 кг) ва Лазизбек Мулложонов (+91 кг.) бугунги беллашувларда ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, ёшлар ўртасида Осиё чемпионлигини тантана қилган бўлсалар, Абдумалик Ҳалаков (-52 кг.), Билолбек Мирзараҳимов (-64 кг.) ва Тимур Эргашев (-81 кг.) кумуш медаллар билан чекланишди. Шунингдек, -60 кг. вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров бронза медаль билан тақдирланди.
 
Натижада ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 10 та вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчиларнинг тўққизтаси совриндорлар сафидан жой олди.
 
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 23 та мамлакат орасида фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Калит сўзлар: тоифасида, кумуш, ёшлар, бронза, билан, nbsp

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш