-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

География дарсларида ўқитилмаган саккиз митти давлат

Сана: 08 Июль 2017 Курилди: 397 Изоҳ: 0

Дунё сиёсий харитасида 200дан ортиқ мамлакат мавжуд бўлиб, уларнинг номини ҳеч бўлмаганда умримиз давомида бир марта эшитганмиз.

Лекин шундай мамлакатлар ҳам борки, уларнинг мавжудлиги ҳақида деярли эшитмаганмиз, чунки улар жуда кичик майдонларни эгаллайди ёки аҳолиси бир неча минг нафардан иборат.

Палау

Палау давлати 300 дан ортиқ ороллардан ташкил топган. Палау Ер сайёрасидаги ажойиб ўлкалардан бири бўлиб, ҳудуди йўқолиб кетиш хавфи остида яшаётган 130 турдан иборат акулаларнинг маконидир. Палаунинг тропик ўрмонлари ноёб қуш ва ўсимликлар дунёсига эга. Мамлакатнинг янада ажойиб диққатга сазовор ташриф қоғози эволюция жараёнида чақиш қобилиятидан маҳрум бўлган икки миллион медузалар кун кечирадиган кўлдир.

Ниуе

Океаниядаги орол давлат. Мамлакатда сайёҳлик ривожланмаган ва бирорта ҳам ишлаб чиқариш мавжуд эмас. Мамлакат Янги Зеландия ажратадиган молиявий ёрдам ҳисобига кун кечиради. Пойтахт ва аэропорт мавжуд бўлиб, шаҳар-қишлоқда 600дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Пойтахтда мамлакатда ягона бўлган супермаркет фаолият юритади.

Сент-Китс ва Невис

Мамлакат икки оролдан ташкил топган бўлиб, бири Сент-Китс ва иккинчиси Невис деб аталади. Давлатнинг асосий даромади фуқаролик сотишдан иборат бўлиб, 250 минг доллар маблағни маҳаллий шакарқамиш саноатига сармоя тарзида киритган ҳар ким Сент Китс ва Невис фуқаросига айланиши мумкин. Фуқаролик олишни иккинчи усули ороллардан биридаги қиймати 400 минг доллар бўлган кўчмас мулкни сотиб олишдир.

Хатт Ривер

Хатт Ривер князлиги Aвстралиянинг шу номли вилоятида жойлашган виртуал мамлакатдир. Мамлакат ҳудудида Кесли оиласининг фермаси ястаниб ётади. Кесли оиласидан Леонард исмли бир одам бу мамлакатга асос солган. Aйтганча, сайёҳлар ўлканинг турли қисмларида Кесли бюстига дуч келишлари мумкин. Бу мамлакат асосчисига ҳурмат тарзида ўрнатиб чиқилган.

Тувалу

Тувалу дунёнинг энг митти ва энг қашшоқ мамлакатларидан биридир. Aгарда Тувалуга .tv интернет домени берилмаганда, мамлакат иқтисоди янада ачинарли ҳолга келиши мумкин эди. Интернет домен сабаб мамлакат ҳар йили миллионлаб доллар пул ишлаб топади.

Науру

Науру сайёранинг энг кичик мустақил ва энг кичик орол-давлатидир. Науруда расмий пойтахт ва жамоат транспорти мавжуд эмас. Оролнинг у чеккасидан бу чеккасига чўзилган 40 километрлик йўлда маҳаллий аҳоли шахсий транспортда ҳаракатланади. Оролда экологик вазият ниҳоятда ёмон бўлгани боис сайёҳлик ривож топмаган. Наурунинг яна бир минус ёзиладиган жиҳати шуки, орол аҳолиси орасида ортиқча вазнлилар ҳиссаси кўпроқ.

Себорга князлиги

Италия харитасидаги митти виртуал давлатлар орасига Себорга князлигини киритиш мумкин. Себорга князлиги Франциядан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган. Себорга давлат раҳбарини “Жаноби Каттакон” унвони билан аташади. Давлат армиясида мудофаа вазири ва икки чегарачи посбон хизмат қилади.

Молоссия Республикаси

AҚШнинг Невада штати ҳудудида ҳеч ким тан олмаган, аҳолиси Кевин Бо, унинг оиласи, учта кучуги, мушуги ва қуёнидан иборат давлат мавжуд. Молоссиянинг давлат мадҳияси, герби ва байроғи бор. Оғир жиноятлар учун мамлакатда ўлим жазоси жорий этилган. 2017 йилда республика ўзининг 40 йиллигини нишонлади. Мамлакат ўз паспорти ва фазо дастурига эга.

Малта Ордени

Римда Ватикан билан бир қаторда Малта Ордени деб аталадиган яна бир кичик давлат мавжуд. Мамлакат майдони 0.012 квадрат километрни ташкил этади ва бошқарув органи учта бинода жойлашган. Бошқарув аппарати жойлашган бинолардан иккитаси Римда, бири эса Малта оролида жойлашган. Мамлакат ўз  валютаси (марка), сайти, автомобил рақами ва дунёнинг бир қанча мамлакатларига визасиз кириш имконини берадиган паспортига эга. Малта Ордени расмий тили лотин бўлган дунёдаги ягона давлатдир.

 

Калит сўзлар: ҳудудида, қилади, янада, ягона, фуқаролик, тувалу, топган, ташкил топган, ташкил, тарзида, себорга князлиги, себорга, сайёҳлик, римда, ривер, расмий, пойтахт, палау, ортиқ, ороллардан

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш