-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Франциялик ишсиз фуқаро лотереяда миллион евро ютиб олди

Сана: 10 Июль 2017 Курилди: 294 Изоҳ: 0

  Франциянинг Гар вилоятида истиқомат қилувчи ишсиз фуқаро лотерея ўйинида миллион евродан зиёд пул ютуғи соҳиби бўлди.

40 ёш атрофидаги фуқаро сигарет сотувчи дўкончадан 5 евро эвазига “My Million” лотереясини сотиб олган ва ютуқ 4 евро бўлиши мумкинлиги ҳақида аввалдан тахмин қилган.
 
Аммо дўкон сотувчиси унга катта ютуқ соҳибига айланганини маълум қилган.
 
“Унга хушхабарни мен етказдим. Биласизми, харидор ёнимга лотереяда унинг исми олдида нега “жекпот” деган ёзув борлигини сўрашга келганди. Ҳатто у “жекпот” деган тушунча нималигини ҳам билмас экан”, дейди сотувчи Стефан Лорка.
 
Лорканинг қўшимча қилишича, ғолибни Парижга биргаликда олиб борган ва у ерда бир ҳафта давом этган тегишли текширувлардан сўнг ғолибга катта суммадаги чек тақдим этилган.
 
Омадли инсоннинг исми ва ютуқни нимага сарфлаши ҳақида ҳозирча маълумотлар келтириб ўтилмади.

Калит сўзлар: ҳақида, қилган nbsp, қилган, сотувчи, катта, жекпотrdquo деган, жекпотrdquo, деган, nbsp, ldquo жекпотrdquo, ldquo

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш