-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Месси расман оила бошлиғи

Сана: 10 Июль 2017 Курилди: 287 Изоҳ: 0
Лионель Месси ва Антонелла Рокуццонинг никоҳ тўйи ҳақида нималарни билиш  керак? Ҳа, «Олтин тўп»нинг 5 карра соҳиби расман оила бошлиғига айланди. 

 

Аргентиналик даҳоча никоҳ ўқитиш маросимига футболчиларнинг бутун бир юлдузли таркибини таклиф қилди. Хуллас, Лионель Месси ва Антонелла Рокуццонинг тўй маросими 30 июнь куни келин-куёвнинг жонажон шаҳри - Росариода бўлиб ўтди. Айтиш жоиз, улар болалик йилларидан буён танишлар. Умуман, бу жуфтликнинг 2 нафар фарзанди ҳам бор - 2012 йилда туғилган Тьяго ва ундан 3 ёш кичик Матео.
Бутун Аргентина Мессининг тўйига алоҳида тайёргарлик кўрди, дейиш мумкин. Бундан ярим йилча олдин ОАВда Лионелнинг 30 ёшга тўлган куни, яъни 24 июнь санаси расман никоҳдан ўтишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ маросимга таклиф этилган айрим меҳмонларга қулайлик яратиш мақсадида никоҳ ўқиш жараёни бир ҳафта ортга сурилди. Тўй тантаналари учун дабдабали ва шинамгина City Centre Rosario меҳмонхона мажмуаси танланди. Аниқроқ айтсак, Месси меҳмонлар учун нақ 260та хонани тахт қилиб қўйди. Умуман, у мажмуани бир неча кунга бутунлай банд этди. City Centre Rosario таркибидаги барча бассейнлар, казино, спорт майдончалари, салонлар, ресторан ва барлар ҳам мартабали меҳмонлар хизматида бўлди. Маросимда хавфсизликни таъминлаш учун эса 300 нафар қўриқчи жалб этилди. Зеро, мажмуа жойлашган шаҳар мавзеси бутун Аргентинада энг камбағал ва хавфли ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу ерда кўча безорилари ҳукмронлик ўртатишган, наркотрафик даражаси ҳам жуда юқори. Росарио мэрияси вакили Карлос дель Фрейд Месси тўй маросими учун шундай муҳит ўраб турган шинам меҳмонхона мажмуасини танлаганини қуйидагича изоҳлади: «Ҳаммаси ажойиб. Бу Леонинг жонажон шаҳрини қанчалик севишига яққол далолат».
Месси хурсандчилик куни «Барселона»нинг барча футболчилари ёнида туришларини истади ва уларни рафиқалари, маҳбубалари ва фарзандлари билан Аргентинага чорлади. Таклиф этилганлар орасида Жереми Матьё ва Андре Гомиш ҳам бор. Ваҳоланки, Мессини уларни «Барса»га сиғдирмаётганликда айблашганди. Тўғри, португалиялик футболчи Конфедерациялар кубоги сабаб, Росариога боролмади. Энг қизиғи, куёв ўз тўйига «Барса»нинг собиқ бош мураббийи Луис Энрикени чақирмади. Клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу ва раҳбарият вакиллари ҳам унинг назаридан четда қолишди. Лео шунинг баробарида бир қатор собиқ жамоадошларига ҳам таклифнома жўнатишни унутмади: Хави, Сеск Фабрегас, Деку, Роналдиньо... Яқин дўстлари қаторида эса Аргентина термасидаги шерикларини кўришни истади: Серхио Агуэро, Эсекиэль Лавесси ва Анхель ди Мария. «Барселона» сардори Андрес Иньеста оилавий шароити туфайли Росариога боролмади. Чунончи, ярим ҳимоячи яқинда ўғилчали бўлди ва шунинг учунми, турмуш ўртоғи - Анна Ортис билан узоқ сафарга чиқишдан тийилди.
Шакира ижросидаги қўшиқ эса оқшомнинг асосий «интрига»ларидан бири бўлди. Гап шундаки, Жерар Пикенинг колумбиялик қаллиғи Жанубий Америкада энг машҳур хонанда ҳисобланади, бироқ Лионель Месси маҳбубаси билан яхши алоқада эмас. Чунки Пике бунгача Антонелла Рокуццонинг яқин дугонасини севарди ва Шакира билан танишгач, ундан воз кечган. Хуллас, Антонелла дугонасига ҳурмат сабаб, Пикенинг янги қаллиғидан узоқроқ юришга уринади. Тўғри, бу футболчилар ўртасидаги дўстликка заррача таъсир қилган эмас.
***Мессининг тўйини ёритиш учун 155 нафар журналист аккредитация олди. Диего Марадонанинг меҳмонлар рўйхатида йўқлиги энг кўп муҳокама қилинган мавзудир. Яхши биласиз, Аргентина футболи афсонаси 2008-2010 йилларда миллий жамоада Лионелга бевосита устозлик қилганди.
***Тўй тантаналарига Аргентина ва Уругвайда машҳур саналган мусиқий гуруҳлар вакиллари ҳамда хонандалар ўзгача файз бағишлашди.
*** Goal порталида ёзилишича, футболчи тўй кечаси дўстлари ва яқинлари томонидан берилган совғаларни шахсий хайрия жамғармасига ўтказиб беришларини сўраган. Эслатма, Мессининг хайрия жамғармаси бундан 8 йил аввал ташкил қилинган. Унинг асосий мақсади эса бемор болаларга ёрдам бериш, таълим йўналиши ва спортга қизиқадиган ёшларга маблағ ажратишдан иборат.
 
Д. ПАРПИЕВ тайёрлади
Калит сўзлар: ҳисобланади, қилинган, шунинг, шакира, хуллас, хайрия, футболчи, унинг, ундан, умуман, уларни, тўғри, тўйига, таклиф, собиқ, сабаб, росариога боролмади, росариога, рокуццонинг, пикенинг

Мавзуга оид янгиликлар:

Футболдаги «сертикан» юлдузларни биласизми?

Футболдаги «сертикан» юлдузларни биласизми?

Баракасини берсин ёхуд футболкалар сотуви ҳақида

Баракасини берсин ёхуд футболкалар сотуви ҳақида

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш