-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Пенсия чиқариш учун стаж ҳисоблаш тартибидаги янгилик

Сана: 11 Июль 2017 Курилди: 317 Изоҳ: 0

Вазирлар Маҳкамаси фуқароларни пенсия билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари доирасида айрим қарорларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарорни қабул қилди. 

 
Ҳужжатга кўра, пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш стажини ҳисоблаш икки категорияга бўлинади:
Биринчи категория:
– фаолият туридан, эгалик шаклидан қатъий назар, ишчи давлат социал суғуртасига эга бўлган ҳар қандай иш, суғурта пуллари молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тўланган тақдирда;
– ҳарбий хизмат (шу жумладан СЧРда ҳарбий хизмат) ҳамда партизан отрядлари ва қўшилмаларда бўлиш, давлат хавфсизлиги ва мудофаа бўлимлари органлари хизмат;
– бўйсуниш идорасидан қатъий назар, ҳарбийлаштирилган қўриқчиликда, махсус алоқа ва тоғ-қутқарув қисмларида хизмат;
– индивидуал меҳнат фаолияти ёки йирик шохли жониворларни парвариш қилиш ва чорвачилик маҳсулотларини реализация қилиш билан боғлиқ фаолият, суғурта пуллари молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига тўланган тақдирда.
Иккинчи категория:
– I гуруҳ ногирон ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болани,
– 80 ёшга етган ва доимий парваришга муҳтож кекса инсонни,
– кекса инсон парваришга муҳтож бўлган даврда парвариш қилиш даври;
– олий ўқув юртларида (шу жумладан ҳарбий таълим билим юртларида, агар уларда ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган бўлса), аспирантурада (стажёр-тадқиқотчи-изланувчи институтида), докторантурада (катта илмий ходим-изланувчи институтида) ва клиник ординатурада, шу жумладан, чет элда ўқиш;
– 3 ёшгача бўлган болаларни парвариш қилиш учун таътилда бўлиш, умумий 3 йилдан кўп эмас;
– зобитлар, прапоршчиклар, мичманлар ва ҳарбий хизматчиларнинг рафиқалари меҳнат билан таъминланиши имконияти бўлмаган ҳудудларда бўлган давр 10 йилдан кўп эмас;
– дипломатик идоралар ва консуллик идоралари ходимларининг, шунингдек, ТИВ томонидан халқаро ташкилотларнинг квотали лавозимларига юборилган ишчиларнинг турмуш ўртоқлари чет элда бўлган давр, 10 йилдан кўп эмас.
Бир категориянинг турли даврлари ҳам стажи ҳисобланаётган фуқарога тўғри келса, унинг истагига кўра икки категориядан бири танланади.
Икки турли категория даврлари тўғри келганда эса, иш стажи биринчи категория бўйича ҳисобланади. Шу тариқа, имтиёз фуқароларнинг фактик жисмоний меҳнатига берилади.
Энди иш стажига бюджетдан ташқари жамғармага суғурта пуллари тўланмагани учун киритилмаган даврлар меҳнат фаолиятининг охирги 10 йиллиги учун ҳисобланмайди.
Мамлакат олдида алоҳида хизмат кўрсатган шахсларга пенсия устига энг кам ойлик иш ҳақининг 100–150 фоизи миқдорида устама ҳақ белгиланади.
Калит сўзлар: ҳарбий хизмат, ҳарбий, қошидаги бюджетдан ташқари, қошидаги бюджетдан, қошидаги, қилиш, қатъий назар, қатъий, юртларида, хизмат ndash, хизмат, фаолият, тўғри, турли, тўланган тақдирда, тўланган, тақдирда, ташқари пенсия жамғармасига, ташқари пенсия, ташқари

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш