-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Қинғир ишнинг қийиғи

Сана: 11 Июль 2017 Курилди: 352 Изоҳ: 0

2015 йил августида бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича туман судида ўз мансаб ваколатини суи-истеъмол қилган ва ундан қасддан фойдаланган, жамият мулкини талон-торож қилишни ўз олдига мақсад қилган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилган шахснинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Ўлмас Акмалов (исм-шарифлар шартли) 1961 йилда туғилган, маълумоти олий, оилали, 4 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган.

Суд мазкур жиноят ишини кўриб, судланувчи, фуқаровий даъвогар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, давлат айбловчисининг музокара сўзини, судланувчининг музокара ва охирги сўзларини тинглаб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидагиларни аниқлади.

Ў.Акмалов «Донмаҳсулотлари»  АЖ бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келгани ҳолда, темир сиғимли ғалла омборлари мудири Э.О. ва жамият раиси ўринбосари Н.А. билан жамият мулкини талон-торож килиш мақсадида олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жиноий гуруҳга раҳбарлик қилиб, ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб ва ундан қасддан фойдаланиб, 2005 йилги ғалла ҳосилини АЖга қабул қилиш мавсумида, терговда аниқлашнинг имкони бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилардан жамият омборларига топширилаётган буғдойнинг маълум қисмининг ўрнига нақд пул олиб, юк хатлари ва маҳсулотларни қабул қилиш ҳужжатларига улардан фақат буғдой қабул қилинганлиги тўғрисида кўрсатиб, расмийлаштириш тўғрисида О.Э.га топшириқ берган. Буғдой ўрнига олинган нақд пулларни эса ҳамтовоқлари билан ўзаро бўлишиб олиб, темир сиғимли ғалла омборларида жами 680.089 кг. - 66.511.223 сўмлик буғдой камомадининг келиб чиқишига сабабчи бўлган.

Судланувчининг жинояти айбига тўлиқ иқрорлик билдириб берган кўрсатмасидан ташқари, жиноят иши юзасидан тўпланган далиллар билан ҳам тўлиқ исботланди.

Суд судланувчига нисбатан жазо тайинлашда унинг содир этган жиноятидан пушаймонлигини, яшаш жойидан ижобий тавсифланганлигини, етказилган зарарлар тўлиқ қопланганлигини, қарамоғида 4 нафар фарзанди борлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, деб топди ва Ў.Акмаловни жамиятдан ажратмасдан туриб ҳам қайта тарбиялаш мумкин, деган қатъий фикрга келиб, уни иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилди ва 2 (икки) йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик ишларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Жиноят натижасида етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги муносабати билан жамият манфаатига етказилган моддий зарар масаласи суд муҳокамасидан чиқарилди.

Халқимизда «Қинғир ишнинг қийиғи 40 йилдан кейин ҳам чиқади», деган ҳикматли гап бор. У нақадар топиб айтилганига юқоридаги жиноят иши ҳам мисол бўла олади. Шундай экан, ҳалол-пок яшашга нима етсин.

 

Калит сўзлар: ҳолда, қилиш, қилиб, қилди, қабул қилиш, қабул, ғалла, фарзанди, ўрнига, ўзаро, тўғрисида, тўлиқ, темир сиғимли, темир, судланувчининг, сиғимли ғалла, сиғимли, раиси, нафар фарзанди, нафар

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш