-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Конфедерациялар кубогининг энг яхши голи аниқланди (видео)

Сана: 11 Июль 2017 Курилди: 312 Изоҳ: 0

Мексикалик футболчи Марко Фабиан томонидан Германия дарвозасига киритилган тўп Конфедерациялар кубогининг энг яхши голи деб топилди. Тўп мусобақанинг ярим финалида майдон марказига яқин жойдан урилган эди, деб хабар қилмоқда ФИФА сайти.

Фабиан ўйиннинг 89-дақиқасида Марк-Андре тер Штеген қўриқлаётган дарвозани узоқдан нишонга олди. "Бундестим" голкипери эса бу зарбани қайтаришдан ожиз қолди. Албатта, урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилмади. Мексикаликлар Германия жамоасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Энг яхши голлар бешлигига, шунингдек, Рауль Хименес (Мексика), Андре Силва (Португалия), Керем Демирбай (Германия) ва Андре-Франка Замбо Ангисса (Камерун) голлари ҳам муносиб кўрилди.

Бундан аввал, Юлиан Дракслер Конфедерациялар кубоги-2017’нинг энг яхши ўйинчиси, Клаудио Браво энг яхши дарвозабон, Тимо Вернер энг яхши ҳужумчиси бўлган эди. 

Асосан ёш ўйинчилардан иборат Германия термаси мусобақа финалида Чили жамоаси устидан ғалаба қозониб, кубокни қўлга киритди. Россия А гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, ярим финалга йўлланмани қўлга кирита олмади.

Калит сўзлар: қўлга, германия, андре

Мавзуга оид янгиликлар:

«Кобра» лақабли афсона

«Кобра» лақабли афсона

WBA Флойд Мэйвезерни камаридан маҳрум қилди

WBA Флойд Мэйвезерни камаридан маҳрум қилди

Одил Аҳмедовнинг ўзи Хитойда ўйнашни истади...

Одил Аҳмедовнинг ўзи Хитойда ўйнашни истади...

"Насаф" омадчизликга учради, "Бунёдкор"га эса омад кулиб боқди

"Насаф" омадчизликга учради, "Бунёдкор"га эса омад кулиб боқди

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш