-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Сильвестр Сталлоненинг энг машҳур фильмини биласизми?

Сана: 11 Июль 2017 Курилди: 331 Изоҳ: 0

Машҳур америкалик актёр, кинорежиссёр, продюсер ва сценарист Сильвестр Сталлоне юқори ижодий муваффақиятга эришган инсон. Биз сизга дунё тан олган актёрнинг томошабинлар эътирофига сазовор бўлган фильмдаги ижроларининг кетма-кетлигини тақдим этамиз.

1. Барни Росс (“Қўлга тушмаслар”). Мазкур жангари фильм суратга олиш вақтиданоқ машҳур бўлишга улгурган. 2010 йил 13 августда тақдимоти бўлиб ўтган фильмга 80 миллион доллар маблағ сарф этилган.
 
2. Рокки Бальбоа (“Рокки”). Энг машҳур “Рокки” драмасининг сценарийсини Сталлоненинг ўзи ёзган. Спорт йўналишидаги ушбу фильмни актёр 3 куну 20 соатда ёзишга муваффақ бўлган.
 
3. Жон Рэмбо (“Рэмбо: Биринчи қон”). Фильм узоқ вақт шавқатсиз кино деб ҳисобланган. Сабаби, фильмнинг ҳар ярим соатида бир одам ҳалок бўлади.
 
4. Жон Спартан (“Бузғунчи”). Жангари комедик фильм Сильвестр Сталлонега қанчалик мос келишини шу фильм исбот этган. Фильм 1993 йил режиссёр Марко Брамбилла томонидан суратга олинган.
 
5. Гейб Уокер (“Альпинист”). Мазкур фильм классик жангари фильм бўлиб, жанрнинг барча қонун-қоидаларига мос тарзда суратга олинган. 70 миллион доллар сарф этилган фильм 255 минг доллар даромад кўрган.
 
6. Рэй Танго (“Танго ва Кэш”). 1989 йилда кенг оммага намойиш этилган мазкур фильм жангари комедик жанрда суратга олинган. Фильм режиссёри Андрей Кончаловский.
 
7. Анжело Проволоне (“Оскар”). Сталлоненинг илк комедик роли. 110 дақиқалик фильм 1991 йилда суратга олинган.
 
8. Жо Бамовски (“Тўхта, йўқса онам отиб ташлайди”). Шу фильмда роль ижро этгани учун Сталлоне “Олтин малина” антимукофотида “энг ёмон актёр” сифатида эътироф этилган.

Калит сўзлар: этилган, фильм, танго, суратга олинган, суратга, сталлоненинг, рэмбо, роккиrdquo, олинган nbsp, олинган, миллион доллар, миллион, машҳур, мазкур фильм, мазкур, комедик, йилда, жангари фильм, жангари комедик, жангари

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш