-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Мадонна Шарқий Африкада болалар тиббиёт маркази очди

Сана: 11 Июль 2017 Курилди: 242 Изоҳ: 0

Жаҳон юлдузи Мадоннанинг Малави республикаси билан алоқалари анча йиллардан буён давом этмоқда. Хонанда асраб олган болалар ҳам Шарқий Африкадаги мана шу давлатда дунёга келган.

Бугун, 11 июль куни Блантир шаҳрида Мадоннанинг қизи шарафига, қиролича Елизавета марказий шифохонасида “Mercy James” номли янги бинонинг очилиш маросими бўлиб ўтади.
 
Педиатрия маркази Малави соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мадоннанинг саъй-ҳаракатлари эвазига ташкил этилди. Хонанда ушбу марказни очиш учун бор кучини, вақтини, пулини ҳам аямади. “Ёрдамга муҳтож болаларнинг кўзига боқар экансиз, уларга фақат ёрдам бергингиз келади”, дейди хонанда.
 
Мадонна Малавига илк бор келганда, ўз-ўзига меҳрга муҳтож болаларга ёрдам кўрсатишга ваъда берган эди. Мана, у нафақат шундай болалардан 4 тасини ўз қармоғига олди, балки республиканинг бошқа бемор болаларига катта кўмак кўрсатди.

Калит сўзлар: хонанда, муҳтож, мадоннанинг, ёрдам, nbsp, ldquo

Мавзуга оид янгиликлар:

Уруш ва меҳнат фахрийларимиз 37та сиҳатгоҳда бепул соғломлаштирилади

Уруш ва меҳнат фахрийларимиз 37та сиҳатгоҳда бепул соғломлаштирилади

Инсоннинг сунъий юзини яратиш технологияси яратилди

Инсоннинг сунъий юзини яратиш технологияси яратилди

Закот ва фитр садақа бериш хислатлари...

Закот ва фитр садақа бериш хислатлари...

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш