-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Ҳар учинчи киши ишга жойлашиш имкониятларидан қониқмайди...

Сана: 12 Июль 2017 Курилди: 265 Изоҳ: 0

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, фуқаролар томонидан давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятига берилган баҳо ижобий томонга ўзгариб, уларнинг иш самарадорлиги ошиб бормоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар бермоқда.

Жорий йилнинг I чорагида респондентларнинг 47,1 фоизи ижобий фикр билдирган бўлса, II чоракда бундай хулосадагилар сони 48,8 фоизни ташкил қилди.

Эътиборли жиҳати, Хоразм, Бухоро, Жиззах, Наманган, Андижон вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасида долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари иши даражаси ҳамда самарадорлигидан фуқароларнинг қониқиш даражаси юқори бўлди (50 фоиздан юқори).

Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент ва Навоий вилоятларида эса бу мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичдан паст, яъни 38 фоиздан камни ташкил этди.

Респондентларнинг қарийб 49,2 фоизи фикрича, «жойлардаги ижро ҳокимияти органлари фаолияти ҳақидаги ахборот очиқ ва ундан фойдаланиш мумкин». Мазкур миқдор сўнгги уч ойда 9,5 фоиз ўсган. Бундан ташқари, сўровнинг ҳар учинчи иштирокчиси наздида «ахборот ҳамма учун ҳам очиқ эмас ва ундан барча фуқаро фойдалана олмайди».

Тадқиқот жараёнида мамлакатнинг аксарият аҳолисига дахлдор энг долзарб муаммолар аниқланди. Булар — иқтисодий муаммолар (иш ҳақи даражаси, коммунал хизматлар ва кенг истеъмол товарларининг нархлари ва тарифлари, ишга жойлашиш); ижтимоий муаммолар (уй-жой билан таъминланиш ва унинг сифати, тиббиёт муассасаларининг иши, оилавий низолар); ижтимоий инфратузилма муаммолари (коммунал хизматлар таъминотининг сифати, экология, транспорт); қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш (инсон ҳуқуқлари, коррупция, порахўрлик ҳамда тамагирлик).

Сўровда қатнашганларнинг 85,8 фоизи тадбиркорлик фаолияти ҳамда кичик бизнес соҳасида ижобий ўзгаришлар юз берди, деб ҳисоблайди. Кейинги пайтларда фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, пенсионерлар, ногиронлар, фахрийлар ҳамда аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлашни таъминлаш бўйича вазият яхшиланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоялаш бўйича ишлари фаоллашди, оилавий поликлиникалар томонидан аҳолига ўз вақтида, сифатли тиббий хизмат кўрсатилаяпти.

Респондентларнинг қарийб 70 фоизи марказий иситиш тармоғидан фойдаланмаслиги, ҳар учинчи иштирокчи иссиқ сув ва табиий газдан фойдаланиш имконига эга эмаслигини маълум қилган. Уларнинг 28,6 фоизи сув таъминотига уланмаган, аҳолининг 27,8 фоизи фикрича, чиқиндиларни ташиб кетиш ташкил этилмаган. Сўровда қатнашганларнинг 28,6 фоизи сифатли ичимлик суви таъминотидан қониқмайди.

Сўров иштирокчиларининг 87,3 фоизи шахсий хавфсизлиги, саломатлиги, шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланганлигидан тўла даражада қониқади. 86,6 фоизи жамоат жойларида тартиб ва қонунийлик таъминланганлигини юқори баҳолайди. Сўралганларнинг 76,7 фоизи эса жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятидан розилигини билдирди.

Респондентларнинг 83,1 фоизи учун бозорлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва кенг истеъмол товарлари турлари мақбул. Жамоат транспорти фаолияти жонланди.

Шу билан бирга, ҳар учинчи респондент мавжуд ишга жойлашиш имкониятларидан қониқмасдан, ўзи яшаётган вилоят, шаҳар ёки туманда «етарлича янги меҳнат ўринлари яратилмаяпти ва муносиб ҳақ тўланадиган барқарор иш жойи топиш қийин», деб жавоб берди.

Калит сўзлар: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза, ҳуқуқни, ҳуқуқ, ҳамда, қонунийлик, қилувчи, қилиш, қатнашганларнинг, қарийб, юқори, хизматлар, фойдаланиш, фоизи фикрича, фоизи, фоиздан, фикрича, фаолияти, учинчи, унинг

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш