-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Пакьяо жангда ютқазгач мураббийига ҳақ тўлашни истамаяпти

Сана: 12 Июль 2017 Курилди: 315 Изоҳ: 0

Филиппинлик боксчи Мэнни Пакьяо австралиялик Жефф Хорнга ютқазгандан кейин ўз мураббийи Фредди Роучга ҳақ тўламаган. Бу ҳақда Роучнинг ўзи маълум қилган. Унинг сўзларини si.com келтириб ўтган.

"Жангда у ўзига ўхшамади. У биз биладиган боксчи эмасди. Жангдан кейин мен унинг кайфиятини билмоқчи бўлдим, бироқ у мен билан ҳаттоки сўрашмади ҳам. Билмадим, балки унинг мендан ихлоси қайтгандир. У аниқ мендан қочмоқда, нима бўлганда ҳам, у ҳануз менга гонораримни тўлаб бермади", деб айтган Роуч.

2 июлда ўтган жангда Пакьяо WBO версияси бўйича чемпионлик камарини ҳакамларнинг бир овозли қарори билан бой берди. Жанг Австралияда бўлиб ўтган. Жангдан кейин Роуч шогирдига фалоятини тугатишни маслаҳат қилган. 

38 ёшли филиппинлик фаолиятидаги 7-мағлубиятига учради. Шу билан бирга унинг ҳисобида 59 та ғалаба бор. Унинг иштирокидаги яна икки жанг дуранг билан якунланган. Пакьяо 8 та вазн тоифасида чемпион бўлган дунёдаги биринчи ва ягона боксчи ҳисобланади.

Калит сўзлар: ўтган, унинг, пакьяо, мендан, кейин, жангдан кейин, жангдан, жангда, боксчи, билан

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш