-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Ёзнинг чилласида Қозоғистонда қор ёғди (фото)

Сана: 12 Июль 2017 Курилди: 263 Изоҳ: 0

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Дарьинск поселкасида 11 июль куни қор ва дўл ёғди. Гувоҳларнинг айтишича, дўл диаметри 2 сантиметргача етган.

Маълумотларга қараганда, 11 июль куни 1 соат давомида ёққан қор қалинлиги айрим ҳудудларда 9-10 сантиметрга етган. Синоптиклар шу куни кузатилган ёғингарчилик миқдори 99,6 мм эканини маълум қилишди.
 
Статистик маълумотларга қараганда, ҳар 15 марта момақалдироқ ҳолати қайд этилганида, улар орасида 1 мартасида дўл ёғади. Бу совуқ атмосфера фронтининг ўтганидан ёки юқори циклон билан боғлиқ.
 
Маҳаллий аҳоли дўл остида қолган ҳосилнинг тақдиридан ташвишга тушган. Улардан бири ижтимоий тармоқ орқали қуёшли Қозоғистонда бундай ҳарорат кузатилиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилмаганини ёзиб қолдирди.

Калит сўзлар: қараганда, маълумотларга қараганда, маълумотларга, nbsp

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш