-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

"ГАИ"(ЙҲПХ) фаолиятида ҳам катта ўзгаришлар бўлади

Сана: 13 Июль 2017 Курилди: 332 Изоҳ: 0

Ўзбекистон Президентининг 11 июлдаги қарори билан Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари олдига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида қатор янги вазифалар қўйилди.

 
Ҳужжатда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари фаолиятини ташкил этишни янги сифат босқичига кўтариш, жумладан, асосий вазифа ва фунсияларни аниқ белгилаш, раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий жавобгарлигини ўрнатиш кўзда тутилмоқда.
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши профилактикаси тизими қайта кўриб чиқилиши ва такомиллаштирилиши кутилмоқда. ЙТҲ ва йўл тирбандлигини бартараф қилиш бўйича ишлар сабаб ва шартларни комплекс таҳлил қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланди.
Бундан ташқари, йўл ҳаракатини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини, видеокузатув ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш тизимини, шунингдек, бошқа техник воситаларни, биринчи галда вилоят марказларида кенгайтириш, назоратнинг юқори самарадорлигини, қоидабузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф қилишни таъминлаш режалаштирилмоқда.
Йўлларни сифатли сақлаш ва уларни йўл белгилари билан таъминлаш талабларига қатъий риоя этилиши таъминланади.
Шунингдек, фуқаролар орасида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини оширишга қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш, шу жумладан, аҳоли орасида тарғибот ва ташвиқот олиб бориш йўлларини кенгайтириш ва такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.
Ҳужжатда белгиланган яна бир йўналиш — йўл ҳаракати иштирокчилари ҳақ-ҳуқуқларига риоя этилишини, уларнинг ғурури ва нафсонияти ҳурмат қилинишини, хизмат чоғида мулоқот маданияти ва этикага қатъий риоя этилишини таъминлаш.
«Ўзавтойўлбелги» давлат унитар корхонасининг тузилиши маъқулланди. Унинг муассиси — автомобиль йўллари бўйича давлат қўмитаси. Унитар корхонанинг асосий вазифаси йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари ҳамда йўл ҳаракатини бошқаришнинг бошқа техник воситаларини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқариш бўлади.
Йўл белгиларини босқичма-босқич юқори интенсивликдаги (нур қайтарувчи) замонавий муқобиллари билан алмаштириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, йўл чизиқларининг эксплуатация муддатини узайтирувчи махсус техника ва ускуналар харид қилиниши кўрсатилмоқда.
Уч ой мухлат ичида йўл ҳаракати соҳасидаги стандартлаштириш норматив ҳужжатлари янгиланади. Уларда республика ва халқаро аҳамиятга молик йўллар 900 миллиметрли, бошқа йўллар учун 700 миллиметрли металл корпусли юқори интенсивликдаги йўл белгилари ишлаб чиқарилиши, шунингдек, уларни яхши кўринишни таъминлайдиган конструкцияларга мустаҳкамланиши инобатга олинади.
Мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришнинг ягона марказлаштирилган ахборот-компьютер тизими ташкил этилади. Бунда Тошкент шаҳридаги мавжуд тизим кенгайтирилади, шунингдек, Нукусда ва вилоят марказларида ушбу тизим жорий этилади.
Йўл-патруль хизмати стационар постларининг оптимизация қилиниши ва босқичма-босқич реконструкциядан чиқарилиши, автомобиль ҳаракати назоратиини амалга оширишни такомиллаштириш учун модернизация қилиш ва моддий-техник базасини яхшилаш белгиланди.
Йўл-патруль хизматининг автомобиль техникаси ва махсус ускуналари узлуксиз янгиланиши учун ҳар йили 55 автотранспорт воситаси, 600 таёқча, 500 радиостанция ва бошқа воситалар сотиб олинади.
Тажриба сифатида Тошкентда, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида йўл-патруль хизматининг мотоциклдаги гуруҳлари ташкил этилади. Уларнинг зиммасига йўл ва кўчаларнинг ўтиш қийин қисмларида, одамлар тўпланган жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини ва ҳамда қоидаларга риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, хорижий ва бошқа делегацияларни кузатиб бориш вазифаси юкланади.
2018–2019-ўқув йилидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги академиясида «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ходим» мутахассислиги бўйича олий маълумотли кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилади.
Йўл-патруль хизматининг автотранспорт воситалари босқичма-босқич аудио ва видеофиксация ускуналари билан таъминланади, бунда ЙПХ ходимлари мобил камералар билан таъминланади.
2018 йил 1 январидан жорий этиладиган электрон тизим йўл ҳаракати бўйича маъмурий ишларнинг кўриб чиқилишини, тегишли нотариал ҳаракатларнинг рўйхатга олинишини, автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказилишини назорат қилишни, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан давлат хизматларининг кўрсатилишини осонлаштириши кутилмоқда.
Қўшимча тарзда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.
Калит сўзлар: ҳужжатда, ҳаракатини, ҳаракати хавфсизлигини, ҳаракати хавфсизлиги хизмати, ҳаракати хавфсизлиги, ҳаракати иштирокчилари, ҳаракати, ҳамда, қилишни, қилиш, қилиниши, қатъий, қайта, юқори интенсивликдаги, юқори, этилишини таъминлаш, этилишини, этилади, шунингдек, чиқарилиши

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш