-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Халқаро медиа тур давом этмоқда...

Сана: 13 Июль 2017 Курилди: 217 Изоҳ: 0
Кўпчиликни хабари бор, Туркияда 2016 йил 15 июль куни амалга оширилган давлат тўнтаришига уринишнинг бир йиллиги муносабати билан кенг қамровли тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 
 

Шу муносабат билан Туркия Бош вазири девони ҳузуридаги матбуот ва ахборот бош мудирлиги маҳаллий ва 150 нафарга яқин хорижий журналистлар учун интернационал медиа тур ташкил этди. Мазкур халқаро медиа турнинг 3-кунида оммавий ахборот воситалари ходимлари олдида Туркия Оила ва ижтимоий сиёсат вазири Фатма Бетюл Сайан Кая хоним чиқиш қилди ва  дунё матбуотига мазкур мудҳиш воқеаларини ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди...

- Биз ўша машъум кунлар ҳақида қанчалик гапирмайлик буни сўз билан ифодлаб бўлмайди. Зеро, шу куни бизнинг мамлакат тақдири қил устида турган ва давлат келажагини, халқини фаровонлиги ва тинчлиги йўлида ватанпарвар фуқароларимиз ўз жонларини фидо қилишди. Айтиш мумкинки, айнан ўша қурбонлар ва талофотлар эвазига ҳам тинчлигимизни асраб қолдик. Тинчлик қанчалик буюк неъмат эканлигини эса ўша кунги воқелар гувоҳлари англаб етиган бўлишса ажаб эмас. Ўйлаймизки, бундай хунук ҳолатларга бундан кейин дуч келмаймиз. Бинобарин, ўша кундан бошлаб ҳукуматимиз ва асосйи бошқарувни қўлга киритган етакчи партиямиз вакиллари жамиятимизни ўша нотинчликни юзага келтирган шахслар ва унсурлардан тозалашга муваффақ бўлишмоқда.
Шахсан мен эса эртасигаёқ  министр ва ҳам оддий фуқаро сифатида қурбон бўлганлар оилалари билан учрашиб мулоқотда бўлдим ва уларни руҳан ва маънан қўллаб-қувватлаб турдик. Биласизми, осудалик учун ўз жонидан кечган, қурбон бўлганлар орасида минг афсуслар бўлсинки, ҳатто иккиқат аёлларимиз ҳам бўлишган. Биз ҳам ўз навбатида ҳеч нарсадан қўрқмасдан, отишмалар остида парламент томон бордик...Бу бизнинг вазифамиз ва мажбуриятимиз эди. Чунки, бизнинг демократик давлатимиз келажагига раҳна солувчи ҳар қандай кучга қарши бирлаша олишимизни яна бир карра исботлай олдик ва бу билан фахрланамиз.
Аммо шуларга қарамасдан АҚШ ушбу офат асли сабабчи ва ташкилотчилари- Фетҳулла Гюллен ва FETÖ тармоғининг айблари хусусида етарлича далил ва фактларга борлигига кўз юммоқда.  Шунингдек, Европа Иттифоқи ҳам Туркияга нисбатан холис ва объектив бўлишлари лозим...
Айтиш жоизки, яқиндаги Германида бўлиб ўтган кучли 20 талик давлатлар Кенгашида ҳам Туркия президенти Ражеп Тайип Эрдоган ушбу террорчилик ҳаракати ва уларнинг кирдикорлари ҳақида яна бир карра уларни огоҳлантирди. Бироқ, улар ҳамон жимликни сақлаб қолишаётгани ажабланарли ҳолатдир. Биз ўз навбатида журналистлардан адолат йўлида, виждонан ёндошган ҳолда ижод қилишларини сўраб қоламиз, деб ўз фикрларини билдириб ўтди, вазир хоним.  
 
Куннинг иккинчи қисмида эса журналистлар Туркия Фавқулодда ҳолатлар вазири Меҳмет Холис Билден билан учрашиб ўзлари қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
 
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил 16 июлга ўтар кечаси амалга оширилган ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш чоғида исёнчиларни ҳисобга олмаганда 250 киши вафот этган, 2 минг 193 киши турли даражада жароҳатланган. 
 
Аҳадхон Абдуҳамитов
Сурат муаллифи: Ҳотам Мамадалиев
Калит сўзлар: ҳақида, қурбон бўлганлар, қурбон, қанчалик, хоним, холис, учрашиб, уларни, туркия, навбатида, медиа, мазкур, карра, йўлида, журналистлар, давлат, вазири, бўлганлар, билан учрашиб, билан

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш