-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Депутат ва сенаторлар ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларига эга бўлиши лозим

Сана: 14 Июль 2017 Курилди: 263 Изоҳ: 0

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль куни парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида депутат ва сенаторлар ўз фаолияти ҳақида сайловчиларни хабардор этиб бориш учун интернетда, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очиб, зарур маълумотларни уларга киритиб боришлари лозимлиги бўйича таклифни илгари сурди. 

 
Унинг сўзларига қараганда, шундай парламент вакиллари ҳам борки, ўтган қарийб икки ярим йил мобайнида муҳокама этилаётган қонун лойиҳалари ва масалалар бўйича бирон марта ҳам маъруза қилмаган, уларга муносабат билдирмаган ёки маъруза юзасидан чиқишлар қилмаган, улар фақатгина кўр-кўрона овоз бериш билан шуғулланган.
«Афсуски, бу — аччиқ ҳақиқат. Депутат ва сенаторлар ўз фаолияти ҳақида сайловчиларни хабардор этиб бориш учун интернетда, ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини очиб, зарур маълумотларни уларга киритиб боришлари лозим. Дунёдаги кўпгина мамлакатлар аллақачон шу тизимга ўтган. Бу борадаги ишларни ташкил этиш вазифаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари Ш. Шерматовга топширилади», — деди Мирзиёев.
Калит сўзлар: қилмаган, ўтган, уларга, маъруза, mdash

Мавзуга оид янгиликлар:

Склерозга чалинмай десангиз...

Склерозга чалинмай десангиз...

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш