-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Яқин Шарқ яна 10 минг йил қурғоқчиликда қолади

Сана: 14 Июль 2017 Курилди: 310 Изоҳ: 0

  Америкалик олимлар 130 минг йиллик иқлим тарихини ўрганиб чиқиб, Яқин Шарқ минтақасидаги қурғоқчилик яна 10 минг йил давом этади, деган хулосага келди. Уларнинг хулосаси Journal of Quaternary Science журналида чоп этилди.

Тадқиқот муаллифларидан бири “Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари ҳозирги иқлим вақтинча ва яқин келажакда минтақага сув қайтади, деб ишонишга мойилдир. Бизнинг тадқиқотимиз бу аксинчалигини кўрсатди: ёғин-сочинлар  миқдори камаяди, Яқин Шарқдаги намликнинг асосий манбаи бўлмиш Ўрта Ер денгизидаги ёмғирлар такрорийлиги эса янада тушиб кетади”, деб ёзди.

Тахминларга кўра, об-ҳавонинг оламшумул даражада ўзгариши Ер ўз орбитасида айланишидаги ўзгаришга ёки уммон оқимлари миграциясига боғлиқдир. Яқин Шарқ иқлими ҳар минглаб йиллар орасида нам ва совуқ иқлимдан қуруқ ва иссиққа ўзгаради. Бу жараён такрорланиб туради.
Олимлар минтақада бу жараён навбатдаги илиқ фазага ўтгани ва яна 10 минг давом этишини таъкидлаяпти. Шунинг учун Яқин Шарқликлар сув муаммоси эрта-индин ҳал бўлишига умид қилиши керак эмас.
Калит сўзлар: жараён

Мавзуга оид янгиликлар:

Цивилизация бешиги муҳожирлар тобутига айланмоқда…ми?

Цивилизация бешиги муҳожирлар тобутига айланмоқда…ми?

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш