-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Ҳуқуқбузарликлар 6,5 фоизга камайган, бироқ...

Сана: 15 Июль 2017 Курилди: 285 Изоҳ: 0

Ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолатларга ҳеч гувоҳ бўлганмисиз? Гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, афсуски, бундай ҳолатлар жамиятимизда учраб турибди.

Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси томонидан ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири ўтказилмоқда. Шу вақтга қадар тадбир натижасида, 206 дан ортиқ хонадонларга борилиб, 13 474 та ҳуқуқбузарликлар аниқланган. 11 294 та ҳуқуқбузарликлар маҳаллаларда кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда муҳокама қилиниб, натижада 10 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлар ўз ишларидан пушаймон бўлиб, тўғри йўлга кирганлар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшод Акрамовнинг 6 ойлик ҳисобот йиғилишида тақдим этган маълумотларига кўра, ўтказилган тарғибот тадбирлари натижасида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан умумий 6,5 фоизга камайган.
Хусусан, ҳақорат қилиш бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг 4,9 фоизга, енгил тан жароҳати етказиш бўйича 21,5 фоизга, санитария қонун ҳужжатларини бузиш бўйича 64,2 фоизга, оз миқдорда талон-тарож қилиш бўйича 20,4 фоизга, ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш бўйича 21,7 фоизга, майда безорилик бўйича 10,9 фоизга, паспорт тизими қоидаларини бузиш бўйича 20,5 фоизга камайишига эришилди.
Жорий йилнинг ўтган 6 ой давомида оила, турмуш муносабатлари доирасида содир этилган қотиллик жиноятлари 13,7%га камайган бўлса, бу йўналишдаги оғир тан жароҳати етказиш жинояти 2,2% га, қасддан ўрта оғир тан жароҳати етказиш жинояти – 24%га, қасддан енгил тан жароҳати етказиш жинояти – 19,5% га камайишига эришилган.
Жиноятчилик турлари бўйича эса, қотиллик 12,9 фоизга, оғир тан жароҳати етказиш 6,4 фоизга, талончилик 11,8 фоизга, босқинчилик 7,5 фоизга, безорилик 27,5 фоизга, номусга тегиш 11,6 фоизга камайди.
Фоизлар кўрсаткичидан кўриниб турибдики, демак, энг кўп олди олинган ҳуқуқбузарликлар безорилик бўйича. Бу яхши, албатта! Аммо, эндиликда оғир тан жароҳати етказиш ҳамда босқинчилик бўйича жиноятлар содир этилишига қарши ҳам чора-тадбирларни кучайтириш лозим. Профилактика тадбирлари натижасида бу ҳуқуқбузарликларнинг ҳам олди олинади, деган умиддамиз.

 

Калит сўзлар: ҳуқуқбузарликларнинг, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ҳуқуқбузарликлар, қотиллик, қоидаларини бузиш, қоидаларини, қилиш бўйича, қилиш, қасддан, этилган, фоизга, ўтган, тадбирлари натижасида, тадбирлари, содир этилган, содир, профилактикаси, натижасида, камайишига, камайган

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш