-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Оммавий ахборот воситаларининг бош мезони

Сана: 15 Июль 2017 Курилди: 320 Изоҳ: 0

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига йўллаган табригида

 

«...Эл-юртимизнинг эзгу орзу-истакларини рўёбга чиқариш, бу йўлда ғов бўлиб турган турли тўсиқларни, бюрократизм, лоқайдлик, таъмагирлик, коррупция каби салбий иллатларни дадиллик билан кўтариб чиқиб, уларга қарши муросасиз жамоатчилик фикрини шакллантиришни ўз касби, ўз ҳаётининг маъно-мазмуни деб биладиган журналистларни мен ҳақиқий журналист деб ҳисоблайман», дея алоҳида таъкидлагани соҳада меҳнат қилаётган барчага ўз фаолиятига танқидий назар ташлаб, замон талабига мос, янгича ёндашув, янгича руҳ билан ишлаш лозимлигини эслатиб туради. 
Миллий матбуот марказида давлатимиз раҳбарининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригидан келиб чиқадиган муҳим вазифалар ижросига бағишланган давра суҳбати «Сўз масъулияти, гражданлик позицияси, маънавий жасорат – журналист фаолиятининг бош мезони» мавзуида бўлди. 
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Халқаро пресс-клуб, марказий оммавий ахборот воситалари масъул ходимлари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети вакиллари, журналистлар ва ёшлар иштирок этди. 
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси С.Ҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходими З.Эргашев, Халқаро пресс-клуб раиси Ш.Қудратхўжаев, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори М.Ҳазратқулов ва бошқалар мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилаётган доимий эътибор юксак самаралар бераётгани, бугунги кунда барча соҳаларда янги босқичда олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини одамларга тушунтириш, улардаги Ватан тараққиётига хизмат қиладиган барча саъй-ҳаракатларда дахлдорлик ҳиссини янада оширишда соҳа ходимлари ҳар доимгиданда масъулият, фидоийлик билан меҳнат қилиши лозимлигини таъкидлади. 
Эътиборга молик жиҳати шундаки, оммавий ахборот воситаларининг таркиби ҳам тубдан ўзгариб бормоқда. Буни юртимиздаги барча телеканалларнинг қарийб 53 фоизи, радиоканалларнинг эса 85 фоизи нодавлат оммавий ахборот воситалари экани ҳам тасдиқлайди. Глобал тармоқда Uz доменли веб-сайтлар, ахборот порталлари сони 400 дан ошди. Бу ресурсларнинг аксарияти хорижий тилларда фаолият кўрсатаётгани, ушбу йўналишда янги ижодий авлод – интернет журналистлари шаклланиб бораётганини кўрсатади. 

Тадбирда ҳаётимиздаги мавжуд муаммоларни, Президентимизнинг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасида аҳоли томонидан кўтарилаётган ўткир ва долзарб масалаларни, уларнинг сабаб ва омилларини очиб бериш каби вазифалар оммавий ахборот воситалари фаолиятида ҳали тўла ўз ифодасини топмаётгани айтиб ўтилди. Бу борада ижобий натижаларга эришиш учун нималарга кўпроқ аҳамият қаратиш лозимлиги ҳақида фикрлар билдирилди. 

Икром Аввалбоев, ЎзА 
Калит сўзлар: ҳуқуқларини ҳимоя, ҳуқуқларини, ҳимоя қилиш, ҳимоя, қилиш жисмоний, қилиш, янгича, юридик шахсларнинг мурожаатлари, юридик шахсларнинг, юридик, шахсларнинг мурожаатлари, шахсларнинг, ходимлари, хизмати, халқаро пресс, халқаро, фуқаролар ҳуқуқларини, фуқаролар, фоизи, факультети

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш