-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Гўшт нархининг ошиши сабаблари нимада?

Сана: 15 Июль 2017 Курилди: 451 Изоҳ: 0

Бугунги кунда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган гўшт нархи ошиши билан боғлиқ сабабларга журналистлар ойдинлик киритишга қарор қилишди.

 
Республика бўйлаб бу ҳолатнинг кузатилишига сабаб нима? Журналист пойтахт деҳқон бозорларида суриштирув ўтказди.
Суриштирувда маълум бўлишича, «Чорсу» бозорида лаҳм гўштларнинг нархи 1 килограмм учун 35–36 минг сўм, суякли гўштлар эса 28–30 минг сўм сотиляпти. Маълумот учун: ўтган ойда айни шу турдаги, яъни суяксиз лаҳм гўшт 28 минг, суяклиси эса 25 минг сўмдан харидорларга етказилган.
Суриштирув жараёнида бошқа гўшт маҳсулотларнинг нархида ҳам худди шундай ўсиш борлигига гувоҳ бўлинди: суяксиз от гўшти 1 килограмм учун 25–30 минг сўм; жигар 20–22 минг сўм; қази 52 минг сўм (хоми ҳам, тайёри ҳам); қийма 20–25 минг сўм. Бу нархлар ҳам ўтган ойдагига нисбатан турига қараб камида 3 минг сўмгача ўсган.
«Қўйлиқ» бозоридаги суриштирувда ҳам худди шундай нархлардаги ўсишга гувоҳ бўлинди: бу ерда ҳам лаҳм гўштлар 30–32 минг сўм нархда сотилмоқда. Сотувчининг таъкидича, ўтган ойда айни шу турдаги гўштлар 25–28 минг сўм харидорларга етказилган.
Қассобларнинг қайд этишича, нархлардаги бундай ўзгаришларга вилоятлардан мол олиб кириш қийин бўлаётгани, чорва моллари учун ем-хашакларнинг нархи ҳам кўтарилгани уларнинг гўштга нисбатан шундай нарх қўйишига сабаб экан. Шунингдек, гўштлар сифатига қараб ҳам нархланади.
Катта савдо марказларда лаҳм мол гўшти 1 килограмм 39490–39990 сўм, қўй гўштиники эса 1 килограмм учун 28000–31990 сўм нархда савдога қўйилган.
Гўшт нархи нимага ошаётгани ҳақидаги савол билан «Ўзбекозиқовқатхолдинг»га мурожаат қилинди.
Бозор иқтисодиёти шароитида гўшт нархи талаб ва таклиф, шунингдек уни ишлаб чиқариш ҳаражатларидан келиб чиқиб белгиланади. Шу муносабат билан бозорда гўшт нархи ишлаб чиқарувчилар (хўжалик субъектлар) томонидан белгиланади, дейилади ташкилот жавобида.
Нарх ошишига олиб келаётган омиллар орасида қуйидагилар келтирилади:
Мавсумий омиллар. Аксарият чорва моллари шахсий томорқаларда эканлигини инобатга олиб, баҳорда моллар яйловларга юборилади. Молларнинг озғинлиги боис уни сўйиш камаяди. Натижада гўштнинг харид нархи ошиб кетади.
Ем нархининг ошиши. Озуқа маҳсулотларининг баҳоси қимматлиги ҳам гўшт нархи ошишига олиб келади.
Ўзбекистон Товар хом ашё биржасининг жорий йил 15 июнь маълумотларига кўра, омухта емга 5–9 июнда белгиланган нархлар 1 тонна учун 556624 сўмни ташкил этмоқда. Демак, 1 килограмм омухта емнинг нархи 556 сўм, яъни ўсиш кузатилган. Кунжара, яъни пахта чигити шротининг нархи ҳам жорий йил 5–9 июнь саналарида 1 тонна учун 971499 сўм қилиб белгиланган. Бу 1 килограмм учун 971 сўм дегани.
Бу озуқа маҳсулоти эса арзонлашгани қайд этилган. Арпанинг нархи худди шу даврлар учун 1 тоннага 595404 сўм белгилангани ҳолда, бунда ҳам нархнинг арзонлашгани кўрсатилган. Ушбу маълумотлар билан танишгач, Товар хом ашё биржаси белгилаган нархлар жойларда ҳам худди шу миқдорда амал қиляптими, деган савол туғилди.
Суриштирувимиздан маълум бўлишича, жойларда 1 килограмм омухта емнинг ўртача нархи 1800 сўм, кунжараники 2200 сўм, арпаники эса 1200 сўм экан. Давлат белгиланган ва чорвадор харид қилаётган ҳақиқий нархлар ўртасидаги тафовутни англаш учун у қадар катта савод талаб қилинмайди.
Нархнинг ошишига сабаб бўлаётган яна бир омилни ҳам қайд этиш лозим. Яқингача Ўзбекистонда гўшт экспорти тақиқ остида бўлган бўлса, бугун Президентнинг «Маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан гўшт ва гўшт маҳсулотларини четга олиб чиқиш имкони пайдо бўлган. Айни дамда товуқ гўштини экспорти бўйича қарор лойиҳаси тайёрланмоқда. Шу муносабат билан ушбу маҳсулотнинг ҳам нархи ошиши эҳтимолдан холи эмас.
Калит сўзлар: қараб, шунингдек, шундай, чорва моллари, чорва, худди шундай, худди, харидорларга етказилган, харидорларга, харид, ўтган, турдаги, тонна, товар, талаб, суяксиз, суриштирувда, суриштирув, савол, сабаб

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш