-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Beeline 9 йилдан буён амалиётчиларни ишга таклиф этмоқда

Сана: 15 Июль 2017 Курилди: 326 Изоҳ: 0
Beeline «Учинчи авлод-2017» дастурининг барча саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган иштирокчилар компанияда амалиёт ўташга киришмоқдаликлари ҳақида хабар беради. Дастур VEON‘нинг Make Your Mark глобал лойиҳаси доирасида бўлиб ўтмоқда.
 
Бу йили Тошкент Ахборот технологиялари университети, Ҳалқаро Вестминстер университети, Тошкентдаги Cингапур менежментни ривожлантириш университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат техник университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг филиали, М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат Университети талабалари «Учинчи авлод» амалиётчиларига айландилар. Beeline‘нинг қуйидаги бўлимларида амалиёт ўташ дастури очилди.
 
·       Техник дирекцияси;
·       Ахборот технологиялари дирекцияси;
·       Тижорат дирекцияси;
·       Ҳодимлар билан ишлаш ва жамоани ривожлантириш дирекцияси;
·       Маъмурий дирекцияси.
 
Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг ҳодимлар билан ишлаш ва жамоани ривожлантириш бўйича директори София Гайнутдинова шундай деди: “Тўққиз йилдан бери Beeline ёш ва иқтидорли ёшларнинг ривожланиши учун ноёб имкониятлар яратиб келмоқда. Ёш талабалар учун бу меҳнат тажрибасини ошириш, ўқув пайтида олган билим ва кўникмаларини ишда қўллаш учун имкониятдир. Бундан ташқари, ўз истеъдодларини профессионал муҳитда тарғибот қилишлари учун имкондир. Ишонаман, биз танлаган амалиётчилар касбий юксакликларга етишиш учун барча кучларини тўплайдилар”.
 
Эслатиб ўтамиз, амалиёт ўташ бир йил давом этиб, иккита босқичдан ташкил топади. Биринчи босқич июньдан август ойигача давом этиб, талабаларга таътил пайтида танланган бўлинмаларда тўлиқ бандлик билан стажировкани ўтишга имкон беради. Амалиёт ўташ дастурининг иккинчи босқичига ўзларини яхши томондан кўрсатган, кўпроқ даражада самарали бўлган талабалар ўтади. Улар компанияда 2018 йилнинг июнь ойигача, ҳам ишлаб, ҳам ўқиш имкониятини таъминлаган ҳолда, маҳсус мослаштирилган график бўйича ишлашни давом эттирадилар.
 
Калит сўзлар: ҳодимлар билан, ҳодимлар, университети, тошкент давлат, тошкент, технологиялари, техник, талабалар, ривожлантириш, пайтида, ойигача, номидаги, ишлаш, жамоани ривожлантириш, жамоани, дирекцияси middot, дирекцияси, давом, давлат, бўйича

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш