-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Эрондаги аёл-қизлар ҳам стадионга киришмоқчи, аммо

Сана: 16 Июль 2017 Курилди: 379 Изоҳ: 0
Футбол бўйича Эрон миллий терма жамоаси Ўзбекистонни мағлуб этиб, ЖЧ чиптасини муддатидан аввал қўлга киритди. Бироқ байрам мамлакатда футболга қизиқувчи аёлларга татигани йўқ. Улар миллионлар ўйинидан четда қолишган.
 
Футбол бўйича Эрон миллий терма жамоаси Ўзбекистонни мағлуб этиб, ЖЧ чиптасини муддатидан аввал қўлга киритди. Бироқ байрам мамлакатда футболга қизиқувчи аёлларга татигани йўқ. Улар миллионлар ўйинидан четда қолишган.
Мундиал мезбони Россияни ҳисобга олмаганда, форслар Бразилиядан сўнг иккинчи бахтли жамоага айландилар.
«Мен терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиққанидан хурсандман. Лекин бундай қувончли дамни стадионда кўра олмаётганимга ич-ичимдан хафаман. Чунки биз стадионларга бора олмаймиз. Эронда аёллар унутилган мухлислар ҳисобланади. Мен 21 йилдан буён футбол томоша қиламан. Аммо уни стадиондан кўриш бошқача. Ҳозирги шароитда мен худдики инсон эмасман», — дейди Сара исмли футбол ишқибози The World Game нашрига берган интервьюсида.
Сара Теҳрондаги «Стадионларни очинг» гуруҳини ташкил қилган аёл. Гуруҳ қизлари биринчи бор 2005 йил «Озоди» стадиони олдида бизни ҳам стадионга киритинглар деб, намойиш ўтказишганди. Ўшанда Эрон ЖЧ саралаши доирасида Баҳрайнни қабул қилганди. Орадан шунча йил ўтган бўлса ҳам, ҳукумат ўз қарорини кучда қолдирди.
2009 йили Сара ва унинг уч дугонаси «Озоди» стадионига киришга муваффақ бўлишди. Қандай қилиб дейсизми? Полиция уларга кореялик аёллар билан киришига рухсат берди. Ўшанда Эрон ўз майдонида Жанубий Кореяни қабул қилганди. Бу ҳақда Сара шундай дейди:
«Хорижлик аёллар «Озоди» стадионига кириши мумкин. Жанубий Корея термаси келган пайт уч дугонам билан уларга қўшилиб, стадионга киргандик. Ўшанда жуда қўрқиб кетгандим, чунки ҳукумат бу ишим учун мени ва уч дугонамни жазолаши мумкин эди. Хайрият, полициячилар ўшанда бизни тушунган ва жим ўтирсанглар бўлди, дегандек ҳеч кимга айтмаганди.
Ўйин 1:1 ҳисобида тугаганди. Бу менинг «Озоди» стадионига биринчи ва охирги киришим эди. Нима бўлмасин, ўшанда мен чиндан бахтли эдим. Терма жамоанг ўйнаганда стадиондаги муҳитни ўз кўзинг билан кўриш чинакам бахт. Афсуски, бир йилдан сўнг вазият ўзгарди, ҳукумат кескин қарорлар қабул қилди ва эндиликда стадионга бориш умуман имконсиз».
Ҳозир «Стадионларни очинг» гуруҳини қўллаб-қувватлаётганлар кўплаб топилади. Шулардан бири терма жамоа сардори Масъуд Шожаий. Грециянинг «Паниониос» клубида тўп сураётган тажрибали ўйинчи ҳатто Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний билан шу мавзуда учрашишга улгурди.
«Мен муҳтарам Руҳоний билан учрашдим, биз стадионларга қизлар ва аёлларни киритишга рухсат берилиши ҳақида гаплашдик. Бизда футболни севадиган аёллар жуда кўп. Улар ҳам стадионга кирсам дейди. Агар мамлакатда 200 минг кишилик стадион барпо этилиб, аёлларнинг ҳам киришига рухсат берилса, ўйлайманки, 200 минг одам келади. Қачондир Эронда аёлларга ҳам футболга боришига рухсат берилади деб умид қиламан»,-деди Шожаий.
ОФК вакили Моя Додд 2013 йил Эронга келгани ва нималарни кўргани ҳақида сўзлаб берди:
«Менимча, футболдаги энг катта адолатсизлик аёлларнинг стадионга киришига рухсат бермаслик бўлса керак. Эронда аёллар футболдан маҳрум. Ваҳоланки, улар шу футболчиларнинг онаси, опаси ё синглиси, турмуши ўртоғи, қариндоши ва ҳоказо бўлиши мумкин. Мен 2013 йил Зепп Блаттер билан Эронга боргандим. У ерда стадионга киришни жудаям хоҳлайдиган жасур аёлларни учратганимиз ҳамон ёдимда».
ФИФАнинг ҳозирги кундаги бош котиби Фотима Самура ҳам худди Моя Додд каби аёлларни стадионга киритиш тарафдори.
«Мен футбол туфайли бир қатор ўзгаришларни амалга ошира оламиз, деб ўйлайман. Баъзи тўсиқларни олиб ташлашимиз ҳам мумкин. Лекин бир нарсани унутмаслик лозим, ФИФА ҳеч бир давлатнинг ички иши ва сиёсатига аралаша олмайди. Шу боис бу масалага жуда эҳтиёт бўлиб ёндошган маъқул».
Эронлик мухлиса Сара эса ҳали ҳам ўз ҳуқуқи учун курашишда давом этмоқда. У қачонлардир Эронда аёлларнинг стадионга киришига рухсат берилади, дея ишониб яшайди. Ўзининг айтишича, жим юрган билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.
Калит сўзлар: ҳукумат, ҳозирги, ҳақида, қилганди, қабул қилганди, қабул, эронда аёллар, эронда, эронга, шожаий, чунки, футболга, футбол, ўшанда, уларга, терма, стадионларни очингraquo гуруҳини, стадионларни очингraquo, стадионларни, стадионларга

Мавзуга оид янгиликлар:

Қатардаги сўнгги кун: Хави олийжаноб инсон экан

Қатардаги сўнгги кун: Хави олийжаноб инсон экан

Янги мавсумга қуръа ташланди, айтишга арзигулик янгилик йўқ

Янги мавсумга қуръа ташланди, айтишга арзигулик янгилик йўқ

"Пахтакор"да янги давр бошланмоқда ФОТО

"Пахтакор"да янги давр бошланмоқда ФОТО

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш