-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Бир ҳафтада лицензиясиз киракашларга 306 млн сўм жарима қўлланилди ва...

Сана: 17 Июль 2017 Курилди: 369 Изоҳ: 0

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилган солиқ назорати тадбирлари натижасида ўтган ҳафта давомида 4150 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳуқуқбузарликка йўл қўйган 3392 нафар шахсга нисбатан 1 040,8 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Жумладан:

Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган 767 нафар шахсга нисбатан 114,7 миллион сўм;

Бинони, иншоотни ёки уларнинг бир қисмини, турар жойни нотариал тасдиқланган шартномасиз ижарага ёки текин фойдаланишга берган 68 нафар фуқарога нисбатан 50,9 миллион сўм;

Уй-жойга доир мулк ҳуқуқини ўз вақтида расмийлаштирмаган 439 нафар фуқарога нисбатан 65,8 миллион сўм;

Даромадлар тўғрисидаги декларацияни солиқ органига ўз вақтида тақдим этмаган 175 нафар фуқарога 26,3 миллион сўм;

Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган 431 нафар фуқарога нисбатан 323,6 миллион сўм;

Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланган 409 нафар фуқарога нисбатан 306 миллион сўм;

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 855 нафар мансабдор шахсига нисбатан 128 миллион сўм;

Дебиторлик қарзи муддатлари ўтказиб юборилган корхоналарнинг 17 нафар мансабдор шахсига нисбатан 25,5 миллион сўм;

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларҳун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка ўз вақтида тақдим этмаган корхоналарнинг 231 нафар мансабдор шахсига нисбатан 104 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.

Калит сўзлар: қўлланилди, этмаган корхоналарнинг, этмаган, шуғулланган, шахсига нисбатан, шахсига, шахсга нисбатан, шахсга, хизмат, фуқарога нисбатан, фуқарога, фаолияти билан, фаолияти, тақдим этмаган корхоналарнинг, тақдим этмаган, тақдим, солиқ, нисбатан, нафар шахсга нисбатан, нафар шахсга

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш