-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Жиззах ширинликлари хорижга экспорт қилинмоқда

Сана: 20 Июль 2017 Курилди: 273 Изоҳ: 0

  Жиззах шаҳридаги “Бону ширинликлари” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Deya” бренди остида ишлаб чиқарилаётган 50 дан ортиқ турдаги қандолат маҳсулотлари Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистонга экспорт қилинмоқда. 

Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхона йилига 3 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. 2014 йилда Халқ банкининг 2,2 миллиард сўм маблағи эвазига хориждан келтирилган замонавий технологиялар билан қайта жиҳозланган корхонада ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ортмоқда. Ўша йили 4 миллиард сўмлик, 2015 йилда 6,5 миллиард сўмлик, 2016 йилда эса 15 миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди. 

Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобидан кейинги икки йилда қўшимча 60 иш ўрни яратилди. Айни пайтда корхонада 150 киши меҳнат қилмоқда. Ҳудуддаги касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар замонавий технологияларни пухта ўзлаштириб, экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқармоқда. 

Айни пайтда корхона жамоаси хориждан шоколад ва вафли ишлаб чиқариш технологияларини келтириб, ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва экспорт ҳажмини ошириш устида иш олиб бормоқда. 

– Янги технологик линияда соатига 400 килограмм шоколад, 200 килограмм вафли тайёрланади, – дейди корхона бош ҳисобчиси Бобур Исроилов. – Бу жаҳоннинг илғор корхоналаридаги каби сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятини беради. Энг муҳими, шундай маҳсулотларни юртимизга импорт қилиш ҳажмини қисқартиради. Янги линияларни жорий йилнинг тўртинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 50 фоизи экспорт қилинади. 

Калит сўзлар: ҳажмини, экспорт, шоколад, чиқаришни, чиқариш, хориждан, технологиялар билан, технологиялар, сўмлик, пайтда, миллиард сўмлик, миллиард, маҳсулот ишлаб, маҳсулот, корхонада, корхона, килограмм, кенгайтириш, йилда, ишлаб чиқаришни

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш