-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?

Сана: 10 Августь 2017 Курилди: 367 Изоҳ: 0

 Эрталаб уйқудан уйғониш қанчалик мураккаб эканини ҳар бир инсон билади. Будильник (уйғотадиган соат)ни “яна беш дақиқага” ўтказишни кўпчилик амалга оширади.

 Нима учун будильникдаги вақтни узайтирамиз

Тана биз уйғонгунимизга бир соат қолганда табиий равишда уйғонишга тайёргарлик кўради. Аста-секин ҳарорат кўтарилади, кортизол ишлаб чиқарилади. Агарда ҳар куни турли соатларда будильник бўйича уйғонсак, организм туришга тайёр бўла олмаслиги мумкин.
Будильник бизни чуқур уйқу ҳолатидан, тана ҳарорати паст бўлган пайтда “чиқариб олади”.
Айнан шунинг учун ташқарида совуқ ва ёмон экани ҳақида тасаввур пайдо бўлади, тўшак эса – дунёдаги энг илиқ ва қулай жой бўлиб кўринади.
Каравотни тарк этмаслик учун будильникдаги вақтни 15–20 дақиқага, кейин эса яна 10 дақиқага узайтирамиз. Натижада тонгнинг ўзида бир неча маротаба уйғонамиз.
 
Бу нимага олиб келади
Яна озгина ухлаб олсак, ўзимизни яхши ҳис этамиз, деб умид қиламиз. Бироқ уйқу босқичларида бундай арифметика иш бермайди. Соатни ярим соатга узайтириб, яна ухлаб қолиб, чуқур уйқуда бўламиз. Будильник эса тайёгарликсиз уйғониш лозим бўлган пайтда ишлаб кетади, организм нима рўй бераётганини тушунмайди. Энди каравотдан туриш янада қийин бўлади.
Уйқу инерцияси механизми ишлаб кетади: бироз секинлашиш, кучсизлик ва бошда оғриқ пайдо бўлади. Кўпчилик буни тонгги оддий ҳолат сифатида қабул қилади. Бироқ бундай эмас ва тонгни янада яхшироқ кайфиятда қарши олиш мумкин.
 
Тонгда яхши кайфият билан уйғонишни қандай таъминлаш мумкин
Енгил уйғониб, соатни узайтирмаслик учун ўзингизнинг ички соатларингизни созланг.
Организм уйғониш вақти қачон эканини билса, унга аввалдан тайёргарлик кўра бошлайди.
Ҳар куни бир вақтда туринг (ҳар бир дақиқа аҳамиятга эга). Соатни узайтирманг, яна 10 дақиқа ухлаб олишга ҳаракат қилманг. Эсингизда турсин, бу сизга яхши кайфият бера олмайди, аксинча, аҳволингизни қийинлаштириб, уйқу инерциясини чақиради.
 
Хулоса 
Ҳатто белгиланганидан камроқ ухласангиз ҳам, уйғонишингиз билан каравотдан туришингиз муҳим. Яна бир неча дақиқа ухлаб олишнинг уддасидан чиқиб бўлмайди, организмни алдаш мумкин эмас. Яхшиси, илиқ душ қабул қилинг ёки иссиқ чой ичинг – бу тонгги вақтларда тана ҳароратининг пасайиши билан боғлиқ ёмон кайфиятни йўқотишда ёрдам беради.
Ҳар куни бир вақтда уйғонишга тайёрланинг, ҳаттоки дам олиш кунлари ҳам жадвалдан четга чиқманг. Икки-уч ҳафталик амалиёт – ҳамда сиз ички соатларингизни созлайсиз.
Калит сўзлар: қабул, янада, чуқур, ухлаб, уйғонишга, уйғониш, узайтирамиз, тонгги, тайёргарлик, соатни, соатларингизни, пайтда, пайдо бўлади, пайдо, организм, мумкин, кетади, каравотдан, кайфият, ишлаб кетади

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш