-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Ислом Каримов хотирасига бағишлаб танлов эълон қилинди

Сана: 15 Августь 2017 Курилди: 315 Изоҳ: 0
Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганига ҳадемай 1 йил тўлади. Ислом Каримов ҳаёт бўлганида 80 ёшни қаршилаш арафасида турган бўларди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа Ислом Каримов таваллудига 80 йил тўлиши олдидан “Ислом Кримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” кўрик-танловини эълон қилди.
 
Материаллар қуйидаги талаблар асосида сараланади:
 

  • Биринчи Президентнинг мустақилликни қўлга киритиш ва миллий давлатчиликни қуришдаги тарихий роли ва улкан ҳиссасини ёритиш;
 
  • Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли ва кўп қиррали фаолиятини кўрсатиб бериш;
 
  • Мустақил Ўзбекистоннинг Ислом Каримов раҳбарлигида шаклланиши ва мустаҳкамланиши тарихи;
 
Кўрик-танловга 2016-2017 йилларда маҳаллий ҳамда хорижий газета ва журналларда чоп этилган, интернет нашрларида берилган материаллар 2017 йилнинг 31 декабрига қадар қабул қилинади.
 
Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар белгиланган:
 
  • Ғолиб – махсус диплом ва республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 100 баробари миқдорида пул мукофоти;
 
  • 2 та иккинчи ўрин – махсус диплом ва республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 75 баробари миқдорида пул мукофоти;
 
  • 3 та учинчи ўрин – махсус диплом ва республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти.

 
Танлов ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги видео орқали олишингиз мумкин.

Калит сўзлар: ҳақининг, қуйидаги, ўзбекистон, танлов, республикада белгиланган, республикада, президенти, мукофоти nbsp, мукофоти, миқдорида, махсус диплом, махсус, материаллар, кўрик, каримов, ислом каримов, ислом, илмий, диплом, биринчи

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш