-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Яна тест имтиҳонларида юз берган шубҳали «тасодифлар» ҳақида

Сана: 29 Августь 2017 Курилди: 286 Изоҳ: 0

Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов олийгоҳнинг Социология йўналиши учун қабул имтиҳонларидан асосан «танланган абитуриентлар» ўта олгани билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирди. 

 
Ректорнинг сўзларига кўра, бу йилдан «бундай бемазагарларчиликлар»га қарши жиддий кураш бошланган. Хусусан, Мараҳимовнинг ёдга солишича, университетда бу йилги кириш имтиҳонлари жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган.
«Ҳужжатларни қабул қилишда фирибгарликларнинг олдини олиш учун энг замонавий технологияларни — юздан, бармоқдан танувчи технологияларни қўлладик, имтиҳонлар вақтида видеокузатувни жорий қилдик. Натижалар яхши бўлди», — дейди ректор. Шу билан бирга, бу курашда жиддий натижаларга эришиш учун «бироз вақт» керак, деб ҳисоблайди ЎзМУ раҳбари.
Авазжон Мараҳимовнинг айтишича, «бемазагарчиликлар»га қарши ишлар ҳозирча етарлича самара келтирмаётган бўлса, бунинг учун барча айбни олий таълим муассасига юклаш тўғри бўлмайди.
«Вазирлик ҳам, ОТМлар ҳам билимсиз абитуриентларнинг ўқишга киришидан манфаатдор эмас. Бундан давлат иқтисодиёти зарар кўради… Ташқарида ўқишга киришда ёрдам кўрсатувчи катта ‘саноат’ ҳосил бўлган. Бу ишга аралашмайдиганлар кам. Бу ишни касбга айлантириб олишган», — дейди ЎзМУ ректори.
 
Ректорнинг таъкидлашича, абитуриентлардан қабул қилинган ҳужжатлар таҳлил қилинганида, бир маҳалладан 30 дан зиёд одам, хусусан, таълим соҳасига алоқаси бўлмаган аёллар ҳужжат топширгани аниқланган.
Масалан, математика факультети, ахборот хавфсизлиги таълим йўналишида бир маҳалладан 30 дан ортиқ киши, таълим соҳасига алоқаси бўлмаган аёллар ҳужжат топширгани аниқланди — уларнинг 7 нафари битта кўчадан. Абитуриентлар 30 гуруҳга тақсимланган вақтда, уларнинг ҳар бири биттадан гуруҳга «етакловчи» («паровоз»)га айланиши лозим бўлган.
Мен бу масалани ҳукуматга кўтариб чиқдим. Натижада, гуруҳларни қайта шакллантирдик. Ҳозирча бундай ҳолатларнинг балки ўндан бирининг, балки юздан бирининг олдини олишга эришдик. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун оммавий ахборот воситалари билан билан ҳамкорликда кураш олиб боришимиз керак.
Авазжон Мараҳимов, ЎзМУ ректори
ЎзМУ ректори Социолигия йўналишига ўқишга киришда кузатилган шубҳали ҳолат юзасидан фикр билдираркан, университетда давлат тест маркази томонидан тасдиқланган тест натижаларини бекор қилиш ваколати йўқлигини қайд этиб ўтди.
Давлат тест маркази натижаларини бекор қила олмаймиз. Лекин сентябрь ойида улар билан алоҳида ишлаймиз. Ёзма иш олиш ёки бошқа синов кўринишларида уларнинг ҳақиқий билимини баҳолашимиз керак. Биз буни қиламиз. Талабни кучайтирсак, ундайлар ўз-ўзидан синовдан ўта олмай, ўқишдан кетади. Ўзлаштира олмаган талабалар низом асосида талабалар сафидан чиқарилади.
Авазжон Мараҳимов, ЎзМУ ректори
Калит сўзлар: ҳужжат топширгани, ҳужжат, ҳолатларнинг, ҳозирча, қарши, қабул, юздан, хусусан, ўқишга киришда, ўқишга, университетда, уларнинг, топширгани, технологияларни, таълим соҳасига алоқаси, таълим соҳасига, таълим, талабалар, соҳасига алоқаси бўлмаган, соҳасига алоқаси

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш