-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Гаджетларнинг йўқолиб кетиши даври келмоқда...ми?

Сана: 30 Августь 2017 Курилди: 344 Изоҳ: 0

ҚШнинг Делавэр штати университетида олиб борилган тадқиқотлар кўрсатишича, тез орада техникага талаб таклифдан ўзиб кетади, ва ҳатто хом ашёни такрорий қайта ишлаш ҳам юқори технологик қурилмаларни ишлаб чиқариш учун материалларнинг етарли миқдорини таъминлай олмайди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Бунда гап мис, шунингдек, неодим, тербий ёки иридий каби янада ноёб металлар ҳақида бормоқда.

Ўсиб бораётган таклиф билан бир қаторда, бир қанча омиллар зарур фойдали қазилмаларни қазиб олишни қийинлаштиради. Масалан, фақат 10 фоиз ҳолатларда фойдали қазилмаларни қидириш жараёни кон топилиши билан тугаши мумкин. Бундан ташқари, кон топилганидан то қазиб чиқариш ишлари бошлангунича кўп йиллар ўтиши мумкин.

«Яшил» технологиялар бугунги кунда сайёра учун ягона жоиз келажак ҳисобланади, аммо уларда жуда катта миқдорда фойдали қазилмалар қўлланилади.

«Наҳотки, бир неча йил аввал тасаввур этилган шаффоф смартфонлар, чиқариб олинадиган экранли ва бошқа ҳайратланарли функциялари бўлган гаджетлар ўрнига бизни ‘ақлли қурилмалар’ даврининг ниҳояси кутмоқда?» — дея хулоса қилинади хабарда.

Калит сўзлар: қазилмаларни, қазиб, фойдали қазилмаларни, фойдали, мумкин, билан, laquo

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш