-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Шифокорларга шикоят кучаймоқда

Сана: 08 Сентябрь 2017 Курилди: 691 Изоҳ: 0

  Ўзбекистон аҳолиси айрим шифокорларнинг ўз вақтида иш жойида бўлмаслиги ва уларнинг таъмагирлиги юзасидан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайтида маълум қилинган.


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги семинар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар ижроси самарадорлигини таъминлаш, ушбу соҳада депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини жорий этиш масалаларига бағишланди.

"Йиғилишда баъзи тиббиёт ходимларининг масъулиятсизлиги, ўз ишига нисбатан бефарқлиги, патронаж ва тез ёрдам хизматида хамон камчиликларга йўл қўйилаётгани, худудларда шифокорларнинг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тизими тўлиқ ишламаётгани, маҳаллий кенгашлар сессияларида тиббиётга оид муаммоларнинг тизимли равишда муҳокама қилинмаётганлиги танқид остига олинди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳудудларда шифокорларнинг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тизими тўлиқ ишламаётгани, маҳаллий кенгашлар сессияларида тиббиётга оид муаммоларнинг тизимли равишда муҳокама қилинмаяпти.
Тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳолининг тиббий маданиятини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштироки умуман сезилмаётгани, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ноинфекцион касалликларни олдини олиш, қишлоқ оилавий поликлиникаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш каби лойиҳаларда ташкилотларнинг фаоллиги кўзга ташланмаяпти.
Бугунги кунда муаммоларни ҳал қилиш билан Қонунчилик палатаси ҳузуридаги аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш ишларни мувофиқлаштириш бўйича Комиссия аъзолари шуғулланмоқда.
Семинар якунида  тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Калит сўзлар: ҳисобот бериш, ҳисобот, қонунчилик палатаси, қонунчилик, қилиш, яхшилаш, шифокорларнинг жамоатчилик олдида, шифокорларнинг жамоатчилик, шифокорларнинг, хизмат, тўлиқ ишламаётгани маҳаллий, тўлиқ ишламаётгани, тўлиқ, тизимли равишда муҳокама, тизимли равишда, тизимли, тизими тўлиқ, тизими, тиббий хизмат, тиббий

Мавзуга оид янгиликлар:

Beeline дан журналистлар учун танлов ва

Beeline дан журналистлар учун танлов ва

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш