-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Cил касалликларини даволаш самарадорлиги 87 фоизни ташкил этди

Сана: 15 Сентябрь 2017 Курилди: 569 Изоҳ: 0

Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюросининг 67-сессиясида 53 та аъзо давлатлар қаторида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

 

Мазкур сессияда ЖССТнинг 2019—2023 йилларга мўлжалланган умумий иш дастури, «Саломатлик-2020» сиёсатини амалга ошириш, Европа минтақавий бюросига аъзо давлатлар ўртасида дори-дармон таъминоти билан боғлиқ алоқаларни яхшилаш каби долзарб мавзуларда муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. ЖССТ Европа минтақавий бюросининг 67-сессиясида Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳам маъруза қилди. Алишер Шодмонов ўз нутқида «Саломатлик — 2020» сиёсатини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон тиббиётида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

«2012 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг 53 та аъзо давлати қаторида Ўзбекистон ҳам ‘Саломатлик — 2020’ стратегиясини қўллаб-қувватлаган эди. Айни дамда унинг мавжуд тўрт устувор йўналиши бўйича тизимли чора-тадбирлар олиб бормоқда», — деди Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.
Айтиш ўринлики, Ўзбекистонда ушбу халқаро анжуманда муҳокама этилаётган долзарб масалалардан бири сил касалликларини даволаш бўйича юқори натижалар қайд этилмоқда. Хусусан, сил касалликларини даволаш самарадорлиги бугун 87 фоизга етказилди.
«Дунёда ушбу кўрсаткич 85 фоиз эканини инобатга олсак, натижа кўлами янада яхшироқ англашилади», — дейилади хабарда.
ЖССТ маълумотига кўра, силга қарши олиб борилган тадбирларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси фтизиатрия хизматининг Европа ҳудудидаги 53 мамлакат орасида кучли учталикдан ўрин олди.
Калит сўзлар: шодмонов, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазири, соғлиқни сақлаш, соғлиқни, сиёсатини амалга ошириш, сиёсатини амалга, сиёсатини, сақлаш вазири алишер, сақлаш вазири, сақлаш, саломатлик mdash, саломатлик, ошириш, минтақавий бюросининг, минтақавий, касалликларини даволаш, касалликларини, европа минтақавий бюросининг, европа минтақавий

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш