-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Оҳангаронда ЙТҲ оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Сана: 19 Сентябрь 2017 Курилди: 418 Изоҳ: 0

Оҳангарон тумани ҳудудида 4 нафар шахснинг ўлимига сабаб бўлган йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Хусусан, Гулистон – Ангрен автомобиль йўлининг 159 км.да NEXIA автомашинаси ҳайдовчиси юк машинаси билан тўқнашув содир қилиб, натижада енгил автомашина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси воқеа жойида вафот этишган.
Воқеа жойида фавқулотда хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент вилояти ҳудудида 900 дан зиёд йўл транспорт ҳодисалари содир этилиб, уларнинг натижасида юзлаб инсонлар турли оғирлик даражасидаги тан жароҳатлари олишган, ўнлаб инсонлар ҳалок бўлишган.
Йўлларда юз бераётган автотранспорт воситаларини бошқариш билан боғлиқ кўплаб фожеа ва бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабабларидан бири бўлиб, йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан хавфсизлик қоидаларига риоя этилмаслиги ҳамда мазкур соҳадаги коррупция ҳолатлари бўлиб қолмоқда.
Масалан, жорий йилнинг август ойида ҳайдовчилик гувоҳномасини беришдаги коррупциявий ҳолат фош этилди.
Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқаролар Б.А. ва А.А. ариза билан мурожаат қилиб, «Авто-мото хаваскорлар» МЧЖ автомактаби инструкторлари Д.Курбонов и С.Ахатовлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун синов имтиҳонларидан ўтказиб бериш эвазига уларнинг ҳар биридан 130 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини талаб қилаётганлигини билдиришган.
Мазкур ариза асосида Бекобод шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳамкорликда бир қатор тезкор-тергов тадбирлари ўтказилиб, уларнинг натижасига кўра автомактаб инструкторлари Д.Курбонов (1983 й.т.) ва С.Ахатов (1973 й.т.), вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси туманлараро бўлинмаси ходими Н.Султонов (1984 й.т.) ва унинг “норасмий” ёрдамчиси Д.Абдувахидовлар (1975 й.т.) 260 минг сўм пул маблағларини пора тариқасида олганлиги учун ушланди.
Тадбир давомида гумонланувчилар бундан олдин ҳам ЙҲХБ ходимига фуқаролардан пора олишда “кўмак” берганликларини билдириб, Д.Абдувахидов ихтиёрий равишда муқаддам Н.Султоновга бериб қўйиш учун юқоридаги автомактаб инструкторларидан олиб, ўз автомашинасида сақлаб келаётган 1 млн. сўм пул маблағларини терговга тақдим этди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210 ва 212-моддалари (пора олиш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мазкур соҳада ҳуқуқбузарликлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан аҳолидан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш, шунингдек коррупцияга қарши курашиш ишида иштироксиз қолмаслик сўралади.
Сиз коррупцияга қарши курашдаги ўз ҳиссангизни сайтимиздаги аноним ижтимоий сўровда иштирок этган ҳолда қўшишингиз мумкин.
Калит сўзлар: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза, ҳуқуқни, ҳолат юзасидан жиноят, ҳолат юзасидан, ҳолат, ҳодисаларнинг, ҳаракатлари, ҳаракати хавфсизлиги, ҳаракати, ҳайдовчиси, ҳайдовчилик гувоҳномасини, ҳайдовчилик, қўзғатилиб тергов ҳаракатлари, қўзғатилиб тергов, қўзғатилиб, қоидаларига, қилувчи органлар, қилувчи, қилиб

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш