-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

“Чиройли рақам” аукционда 50 миллион сўмга сотилди-я!

Сана: 20 Сентябрь 2017 Курилди: 403 Изоҳ: 0

Аввалроқ, автомототранспорт воситалари учун мўлжалланган давлат намунасидаги “чиройли рақам”ларни онлайн кимошди савдоси орқали олиш имконини берувчи сайт ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Кеча, 19 сентябрь куни “Avtoraqam.uzex.uz” сайти орқали ўтказилган автомототранспорт воситалари учун аукционда 5 та чиройли рақам сотилди.

Шу куни савдода энг қиммат рақам Z 770 ZA ни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро 50 миллион 773 минг сўмга сотиб олган. Унинг бошланғич баҳоси 7.488.750 сўм қилиб белгиланган эди.
 
Бундан ташқари, 19 сентябрь куни қуйидаги автомототранспорт воситалари учун чиройли рақамлар сотилган:
 
Z 701 ZA — 34.22.687 сўм;
 
Z 702 ZA — 16.475.250 сўм;
 
Z 990 ZA — 7.563.637 сўм;
 
Z 770 OA — 5.294.546 сўм.
 
Аввалроқ, “чиройли рақам”ларни онлайн аукционда иштирок этмасдан туриб ҳам олиш мумкинлиги ҳақида
хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан аукционларни ўтказишда барча чоралар, фирибгарликлар ҳисобга олинган ҳолда
тизим яратилган эди.
 
Бундан ташқари, 14 сентябрь куни авторақамни сотиш бўйича илк
битим тузилган эди.

Калит сўзлар: чиройли, ташқари, сентябрь, рақам, воситалари, бундан ташқари, бундан, аукционда, автомототранспорт воситалари, автомототранспорт, nbsp бундан ташқари, nbsp бундан, nbsp, mdash, ldquo

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш