-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

12 ёшли ўсмир олийгоҳ талабаси бўлди

Сана: 25 Сентябрь 2017 Курилди: 404 Изоҳ: 0

Қозоғистонлик 12 ёшли ўсмир талаба бўлди. Бу ҳақда “Nur.kz” сайти хабар бермоқда.

Олма-отадан бўлган 12 ёшли Абзал Мирзаш мактаб дастурини тўлиқ ўзлаштириб олган. У тест топширди ва Қозоғистон–Британия техника университети талабасига айланди.
 
“...Кўпчилигимиз Абзалники каби қобилиятга эга бўлишни истар эдик. У 12 ёшида ечаётган масалани биз 20 ёшимизда ишлаяпмиз”, дейди ёш талабанинг курсдошлари.
 
Маълумотларга кўра, Абзал Мирзаш болалик давридан ўқишга қизиқиши юқори бўлган. У 3 ёшида ёзишни ва ўқишни билган. 5 ёшида эса 1-синфга борган. Унинг бундай ноёб интеллектуал қобилиятини отаси пайқаган.
 
“Ўғлим 2 ёшлигида кўчага сайрга чиққан вақтимизда, у кўчадаги машиналар ҳақида сўрар эди. Мен унга автомобилнинг маркаси ва унинг белгиси ҳақида тушунтирар эдим. Бир неча кундан сўнг яна сайрга чиққанимизда, у ана шу машиналарнинг номлари ва белгиларини бехато қайтарар эди”, дейди Абзалнинг отаси.
 
Университетда ўқитувчилар ёш талабага барча шароитларни яратиб беришмоқда. Жумладан, жисмоний тарбия фанида Абзал учун махсус нормативлар белгиланди.
 
Қозоғистон–Британия техника университети деканининг айтишича, Абзал 12 ёш бўлсада, руҳан 18 ёшдек улғайган.
 
Абзал Мирзаш айни вақтда 2–3 йилда университетни битириб, АҚШнинг Массачусетс университетида магистратура босқичида ўқишни режалаштирмоқда.
 
Маълумот учун, жаҳонда энг ёш талаба деб 7 ёшли америкалик Танишк Абраам тан олинган. У 7 ёшида умумфедерал интеллектуал тестни аъло баҳога топшириб, талаба бўлишга эришган эди.

Калит сўзлар: ҳақида, қозоғистонndash британия техника, қозоғистонndash британия, қозоғистонndash, ўқишни, унинг, университети, техника университети, техника, талаба, сайрга, отаси, мирзаш, интеллектуал, ёшида, дейди, бўлган, британия техника университети, британия техника, британия

Мавзуга оид янгиликлар:

Қозоғистонлик вундеркинд мактабни 12 ёшда тамомлади

Қозоғистонлик вундеркинд мактабни 12 ёшда тамомлади

Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар билан танишинг!

Кутилмаганда катта меросга эга бўлганлар билан танишинг!

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш