Хитой ҳудудида машҳур WhatsApp мессенжери блоклаб қўйилди. Бу ҳақда The New York Times газетаси ёзмоқда. WhatsApp Американинг Facebook компаниясига тегишли бўлиб, шу номдаги ижтимоий тармоққа эга. Facebook 2009 йилдан ХХРда блоклаб қўйилган. Нашрнинг ёзишича, мессенжер Хитойда тақиқланмаган ва айни вақтда Facebook компаниясига тегишли бўлган хизматлардан охиргиси эди.