-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

iPhone 8 Plus ва Galaxy Note 8 камералари таққосланди (видео)

Сана: 27 Сентябрь 2017 Курилди: 305 Изоҳ: 0

YouTube'нинг SuperSaf TV видеоблоги муаллифи iPhone 8 Plus ва Galaxy Note 8'ни сифатли суратлар ва роликлар олиш хусусиятларига кўра таққослади. Икки камера ҳам ўзига хос  устунликларга эга бўлиб чиқди.

Топ смартфонлар тасвирни икки карра оптик катталаштириш ва портрет съёмканинг қўшимча имкониятларига эга икки 12 мегапикселли асосий камералар билан таъминланган. Таъкидлаш жоизки, Samsung флагмани фойдаланувчиларга оптика ва ажойиб стабилизацияга эга телеобъектив, шунингдек тайёр суратларда орқа фонни хиралаштириш имконини таклиф этади. Қайта ишлаш жараёнида суратларни контраст қайта ишлаш режими таклиф этилади. iPhone 8 Plus эса студия ёритгичлари эффектини берувчи янги съёмка режими ва табиий рангларга максимал яқинлаштирилган фильтрлари билан мақтана олади.

Суратлар масаласида ҳар бир фойдаланувчи қайси компания маҳсулоти қулай экани борасида мустақил қарор қабул қилиши мумкин бўлса, видео масаласида бундай деб бўлмайди. 

Видеосъёмка режимида iPhone флагмани етакчилик қилади: у FullHD (1920 х 1080 пиксель)да сониясига 240 кадр частотали секинлаштирилган видео ёзувини қўллаб-қувватлайди. Корея смартфонида эса мазкур режим фақат HD-форматда (1280 × 720 нуқта) ишлайди. Бундан ташқари, таклиф қилинган видеога қараганда, янги олма смартфони стабилизацияси Samsung флагманидан яхшироқ.

Калит сўзлар: қайта ишлаш, қайта, флагмани, таклиф, режими, масаласида, ишлаш, видео, билан, samsung, iphone

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш