-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

GM Uzbekistan ягона савдо порталини ишга туширди

Сана: 30 Сентябрь 2017 Курилди: 236 Изоҳ: 0

GM Uzbekistan 29 сентябрдан ягона савдо портали «Chevrolet.uz»ни ишга туширди. Шу муносабат билан компания томонидан ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

«Chevrolet.uz» савдо портали харидорга ўзи учун керакли автомобиль модели, ранги, мос келувчи тўплами, шунингдек, автомобилни харид қилиш мақсадида ариза бериш учун энг яқин автосалонни танлаш имконини беради.
Ариза беришдан аввал бўлажак харидор ўзи харид қилмоқчи бўлган автомобиль тури ҳақида барча маълумотларни визуал форматда олиши мумкин. Автомобильнинг интерьери ва экстерьери, айнан шу тўпламга доир мавжуд функциялари билан танишиш ҳамда автомобиль харид қилиш учун аризани расмийлаштириш имконияти яратилган.
Шундан сўнг харидор ўзи учун қулай бўлган усулда шартнома расмийлаштириш ва пул маблағларини тўлашга ўз навбати яқинлашаётганини кузатиб бориши мумкин.Янги тизим автомобиль харид қилишнинг барча босқичлари шаффоф бўлишини таъминлашга қаратилган.
Калит сўзлар: қилиш, харидор, харид қилиш, харид, расмийлаштириш, мумкин, бўлган, барча, ариза, автомобиль харид, автомобиль

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш