-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Ер юзида қариялар сони ортмоқда-ми?

Сана: 30 Сентябрь 2017 Курилди: 466 Изоҳ: 0
2015 йилда ҳар саккиз одамдан биттаси 60 ёш ва ундан катта бўлса, 2030 йилда бориб ҳар 6 кишидан бири 60 ёш ва ундан катта ёшли кишиларни ташкил этади.
 

2015 йилда ҳар саккиз одамдан биттаси 60 ёш ва ундан катта бўлса, 2030 йилда бориб ҳар 6 кишидан бири 60 ёш ва ундан катта ёшли кишиларни ташкил этади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги Аҳолишунослик жамғармасининг маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 12,3 фоизи 60 ёшдан юқори бўлган одамлардир.

Жаҳонда 60 ва ундан юқори ёшдаги одамлар 2030 йилда 16,5 фоизга ва 2050 йилда 22 фоизга етиши кутилмоқда. Дунёда туғилишлар сони камайиб, Ер аҳолисининг “кексайиш жараёни” давом этмоқда.
БМТ томонидан 2015 йилда эълон қилинган ҳисоботга кўра, 60 ва ундан юқори ёшдаги одамлар сони сезиларли даражада ошмоқда. Келгуси йилларда ушбу рақам янада ортиши кутилмоқда. 2015 йилда дунёда 60 ёшдан ошганлар сони 900 миллион нафарни ташкил қилган. Бу рақам 2030 йилда 1,4 миллиардга ва 2050 йилда 2 миллиардга етиши кутилмоқда. 2050 йилга келиб 80 ёшдан юқори бўлганлар сони дунёда 434 миллионни ташкил этиши мумкин.
БМТ маълумотларига кўра, 2015 йилда ҳар саккиз одамдан биттаси 60 ёш ва ундан катта бўлса, 2030 йилда бориб ҳар 6 кишидан бири 60 ёш ва ундан катта ёшли кишиларни ташкил этади.
Дунёда кексалар сони 2030 йилгача 0 дан 9 ёшгача бўлган болалар ва 2050 йилга қадар ёши 10 дан 24 ёшгача бўлган болалар сонида ортиб кетиши тахмин қилинмоқда.
Япония дунёда кекса ёшли аҳолига эга мамлакатлар рўйхатини “бошқармоқда”. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 2016 йилда Японияда 100 ёшда ошган аҳоли сони 65 минг кишини ташкил этган.
127 миллион аҳолига эга Японияда умумий аҳолининг 33% ини 60 ёшдан юқори кишилар ташкил этади. Бу кўрсаткич 2050 йилга бориб 40 % дан ошиши кутилмоқда.
Бу ҳолат Европа давлатларида ҳам кузатилмоқда, хусусан, Германия аҳолисининг 28 % и ҳозирда 60 ёшлик давондан ошганлигини кўриш мумкин.
Шунингдек, Финландия, Италия, Португалия, Франсия, Дания ва Болгария каби қатор мамлакатларда ҳам “аҳоли қариши” кузатилмоқда.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ер аҳолисининг қариш жараёни шу суръатлар давом этса, дунё янги бир глобал муаммога дуч келади.
Натижада, дунёдаги айрим мамлакатларида ишга яроқли аҳоли сони камайиб, баъзи давлатларда сайёрамизнинг бошқа ҳудудларидан миграцион кўчишлар ортиб кетади. Бу ҳолат айрим миллатларнинг таназзулига сабаб бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Ҳабибуллохон Азимов
Калит сўзлар: ҳолат, японияда, юқори ёшдаги одамлар, юқори ёшдаги, юқори, этади, фоизга, ундан юқори, ундан катта, ундан, ташкил этади, ташкил, саккиз одамдан биттаси, саккиз одамдан, саккиз, рақам, ортиб, одамлар, одамдан биттаси, одамдан

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш