-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Бу йил санъаткорларга нима сабабдан давлат мукофотлари берилмади?

Сана: 02 Октябрь 2017 Курилди: 410 Изоҳ: 0

Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев 29 сентябрь куни мумтоз қўшиқ, миллий ва замонавий эстрада, опера йўналишида яккахон ва жамоа шаклида ижод қилаётган ёшлар билан учрашди. Учрашувда журналист Феруз Муҳаммад ҳам қатнашди.

Очиқ мулоқот давомида маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев бу йил Мустақиллик байрами арафасида санъат соҳаси вакилларига унвон берилмаганининг сабабларига тўхталиб ўтди.

«Мана, бу йил «Хизмат кўрсатган артист», «Халқ артисти» унвонлари берилгани йўқ. Бу бизнинг ижодимизни сустлашганидан далолат. Ҳамма нарсага эътибор қаратаётган Президентимиз шуни ҳам сезибдилар. «Хизмат кўрсатган артист» унвонини олган санъаткорларимиз қаерда, нима иш билан банд, деган савол тушмоқда. Уларнинг иш самарадорлиги, фойдаси қаерга кетмоқда? Бу ҳақда, унвонлар масаласида сизлар билан яна алоҳида гаплашамиз».

Бахтиёр Сайфуллаев, маданият вазири

Мулоқот давомида Навоий номидаги опера ва балет катта театрининг етакчи опера хонандаси Носир Юсупов халқаро кўрик танловда қатнашиш учун театр раҳбариятидан рухсат ололмаётганини билдирди; вазир бу масалани жорий учрашувнинг ўзидаёқ ижобий ҳал қилди.

Бундан ташқари, «Ниҳол» мукофоти соҳибаси, хонанда Ирода Дилроз телеканалларда қўшиқларни айлантириш қимматлиги, аксарият хонандалар бундан азият чекаётганига эътиборни қаратди. Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов эса қорақалпоғистонлик хонандалар учун алоҳида имтиёзлар жорий этишни сўради.

«Ниҳол» мукофоти соҳиби, хонанда Жасур Мирсагатов эса «қароқчилик» масаласига тўхталди — у вазир Сайфуллаевдан санъаткорларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, «диск қароқчилари» ва «видеоқароқчилар»га қарши курашишда ёрдам кўрсатишни илтимос қилди.

Калит сўзлар: қилди, хонандалар, хонанда, хизмат кўрсатган артистraquo, хизмат кўрсатган, хизмат, сайфуллаев, опера, ниҳолraquo мукофоти, ниҳолraquo, мулоқот давомида, мулоқот, мукофоти, маданият вазири, маданият, кўрсатган артистraquo, кўрсатган, жорий, давомида, вазири

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш