-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Нигора нега судланди?

Сана: 02 Октябрь 2017 Курилди: 247 Изоҳ: 0

2014 йилнинг 18 ноябрь санасида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар томонидан Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридан Тошкент шаҳрига кетаётган автомобиль тўхтатилиб, текширилганида салонда бўлган аёллардан бирининг ёнида фуқаролик паспорти йўқлиги маълум бўлди. Унинг нарса ва ҳужжатлари кўздан кечирилганда эса ўзини Нигора Мамасолиева (исм-шарифлар шартли), деб таништирган аёлнинг ёнида 3 дона телефон ва 5 дона чип, 102 АҚШ доллари, ўзбек сўмлари ва араб тилида ёзилган қоғозлар борлиги аниқланди.

2015 йил март ойида бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича туман суди мазкур жиноят ишига ойдинлик киритди, якун ясади ва ҳукм ўқиди.

Судланувчи Нигора Мамасолиева - 1985 йил 28 май куни туғилган, маълумоти ўрта, оиласиз, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз. Суд ҳайъа-ти жиноят иши бўйича судланувчининг баёноти, гувоҳларнинг кўрсатмаси, давлат айбловчиси ҳамда ҳимоячининг фикри, судланувчининг музокара ва охирги сўзини тинглаб, далилларни текшириб, жиноят ишини суд мажлисида атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларни аниқ-лади:            

Судланувчи Нигора Мамасолиева вилоят ИИБ ХЧК ва ФРБдан чет давлатларга вақтинча ёки доимий яшаш учун ариза билан мурожаат қилмаган ҳолда 2009 йили хорижга йўл олган ва 2014 йилга қадар у ерда турли юмушлар билан шуғулланиб, 2014 йил 18 ноябрь куни тергов давомида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган шахслар ёрдамида «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида»ги Қонун талабларига зид равишда айланма йўллар орқали ортга қайтаётганида ҳарбийлар томонидан қўлга олинган.

Судланувчи бу қилмиши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартиби»ни бузиб, номаълум шахс билан бир гуруҳ бўлиб, қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига айланма йўллар орқали ноқонуний тарзда ўтган.

Судланувчининг содир этган жинояти унинг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатмасидан ташқари, сўроқ баённомалари ҳамда жиноят ишидаги мавжуд бошқа далиллар билан ҳам ўз исботини топди.

Суд ҳайъати судланувчи Нигора Мамасолиевага нисбатан жазо та-йинлашда айбига тўлиқ иқрорлигини, чин кўнгилдан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, аёл киши эканлигини, ижобий тавсифланганини жазони жиддий енгиллаштирувчи ҳолатлар, деб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 57-моддасини қўллаб, айбланаётган модда санкциясида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо белгилашни лозим топди.

Нигора Мамасолиева ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолинган ҳолда, 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинди.

Калит сўзлар: ҳудудига, ҳолда, ҳамда, ўтган, ўзбекистон республикаси ҳудудига, ўзбекистон республикаси, ўзбекистон, тўлиқ, топди, судланувчининг, судланувчи нигора мамасолиева, судланувчи нигора, судланувчи, республикаси ҳудудига, республикаси, орқали, нисбатан, нигора мамасолиева, нигора, муқаддам

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш