-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Дунёни ларзага солган кашфиёт Нобел мукофотини олди

Сана: 05 Октябрь 2017 Курилди: 347 Изоҳ: 0

  Швеция Қироллик Академияси физика бўйича 2017 йилги Нобел мукофоти ғолиблари номини эълон қилди. Бу йилги мукофот америкалик олимларга насиб этди.

Массачусетс технология институти профессори Райнер Вайс ҳамда Калифорния технология институти олимлари Кип Торн ва Барри Беришлар физика соҳасидаги мукофотни қўлга киритишди.

Олимлар 2015 йилда қора туйнукларга оид қилинган кашфиёт учун мукофотга лойиқ кўрилган. Швеция Қироллик Академияси кашфиётни «дунёни ларзага солган кашфиёт» деб баҳолаган. Ўтган йилнинг февраль ойида физиклар ва астрономлардан иборат халқаро олимлар гуруҳи иккита улкан қора туйнукнинг тўқнашувидан ҳосил бўлган гравитация тўлқини қайд этилганини эълон қилишган эди.
Олимларнинг фаразига кўра, бундан 1,3 миллиард йил аввал икки қора туйнук тўқнашишидан ҳосил бўлган гравитация тўлқини 2015 йилнинг 14 сентябр куни АҚШдаги Гравитация тўлқинларини кузатиш бўйича лазер-интерферометрик обсерватория (ЛИГО) детекторлари томонидан аниқланган.
Мазкур физик ҳодиса бундан бир аср илгари немис олими Алберт Эйнштейн томонидан тахмин қилинган. Олимлар қилган кашфиёт Эйнштейннинг узоқ йиллик илмий фарази тўғрилигини рўёбга чиқарган. Нобел қўмитаси хабарида айтилишича, детекторлар аниқлаган сигнал жуда заиф, аммо бу кашфиёт астрофизикада инқилоб бошланишидан дарак берган.
Гравитация тўлқинлари коинотдаги энг даҳшатли ҳодисаларни кузатишнинг мутлақо янги усули ҳисобланади. Гравитация тўлқинлари ўтган асрнинг 70 йилалри ўрталарида Райнер Вайс томонидан ўрганила бошланган. Олим тўлқинларни аниқлаш учун лазер-интерферометрни ихтиро қилган.
Эйнштейннинг нисбийлик назариясида таърифланишича, гравитация тўлқинлари ёруғлик тезлигида тарқалади ва бутун коинот бўйлаб тарқалади. Улар иккита қора туйнук бир-бирининг атрофида айланганда пайдо бўлади. Эйнштейн мазкур тўлқин даражасини ўлчаш имконсиз деб ҳисоблаган.
Физика бўйича Нобел мукофотининг умумий қиймати 9 миллион Швеция кронасини (1,1 миллион АҚШ доллар) ташкил қилади. Мукофотнинг ярми 85 ёшли Райнер Вайсга топширилса, қолган ярмини Кип Торн ва Барри Беришлар бўлиб олишади. Эслатиб ўтамиз, Швецияда 2 октябрдан Нобел ҳафатлиги бошланди. Душанба куни тиббиёт бўйича лауреатлар номи эълон қилинган бўлса, бугун кимё бўйича мукофот эгаси номи маълум бўлади.
Калит сўзлар: ҳосил бўлган гравитация, ҳосил бўлган, ҳосил, қилинган, қилган, эълон, эйнштейннинг, эйнштейн, швеция, физика, ўтган, тўлқинлари, тўлқини, туйнук, томонидан, технология институти, технология, тарқалади, райнер, олимлар

Мавзуга оид янгиликлар:

Қанд касалига қарши янги усул аниқланди

Қанд касалига қарши янги усул аниқланди

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш