-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Адабиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби аниқланди

Сана: 06 Октябрь 2017 Курилди: 318 Изоҳ: 0

Швеция Қироллик Академияси адабиёт бўйича 2017 йилги Нобел мукофоти ғолиби номини эълон қилди. Адабиёт соҳасидаги мукофот британиялик адибга насиб этди. Келиб чиқишига кўра япониялик бўлган романнавис Кадзуо Ишигуро адабиёт соҳасидаги мукофотни қўлга киритди.

Нобел қўмитаси баёнотида айтилишича, «улкан жўшқин кучга тўла романларида дунё билан муносабатимиздаги кўзимизга кўринган сароб остидаги чоҳни очиб бергани учун» Кадзуо Ишигуро мукофотга лойиқ кўрилган.

Кадзуо Ишигуро 1954 йилда Японияда туғилган. Бўлажак адиб 6 ёшлигида оиласи билан Англияга кўчиб боради. Кент университети ва Шарқий Англия университетларида таҳсил олган. Инглиз тилида ижод қилган ёзувчи 8 та роман, коплаб ҳикоя ва киноссенарийлар муаллифи ҳисобланади.
Адабиёт бўйича Нобел мукофотининг умумий қиймати 9 миллион Швеция кронасини (1,1 миллион АҚШ доллар) ташкил қилади. Эслатиб ўтамиз, Швецияда 2 октябрьдан Нобел ҳафатлиги бошланди. Душанба куни тиббиёт ва физиология, сешанба куни физика бўйича лауреатлар номи эълон қилинган бўлса, жума куни тинчлик бўйича ва душанба куни иқтисод бўйича мукофот эгалари номи маълум бўлади. Лауреатларни тақдирлаш маросими 10 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирлиган.
Калит сўзлар: эълон, швеция, соҳасидаги, нобел, мукофот, миллион, кадзуо ишигуро, кадзуо, ишигуро, душанба, бўйича, билан, адабиёт соҳасидаги, адабиёт бўйича, адабиёт

Мавзуга оид янгиликлар:

Нобел мукофотига сазовор бўлган физикларни биласизми?

Нобел мукофотига сазовор бўлган физикларни биласизми?

Дунёни ларзага солган кашфиёт Нобел мукофотини олди

Дунёни ларзага солган кашфиёт Нобел мукофотини олди

Андижонда Муҳаммад Юсуф музейи очилди

Андижонда Муҳаммад Юсуф музейи очилди

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш