-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Ҳафтада 2,5 соат жисмоний фаоллик кўрсатинг ва...

Сана: 06 Октябрь 2017 Курилди: 210 Изоҳ: 0

Олимлар юрак-қон томир касалликлари ва эрта ўлим ҳолатларини камайтириш учун спорт залига бориш ва соатлаб шуғулланиш шарт эмаслигини аниқлашди.

 
Қанча ва қандай ҳаракат қилиш керак?
Олимлар 2003 йилдан 2010 йилгача ҳаракатланишнинг фойдасига бағишланган энг йирик тадқиқотлардан бирини ўтказишди.
Улар етти йил давомида жисмоний фаоллик, юрак-қон томир касалликлари ва ўлим ҳолатининг умумий даражасига оид маълумотларни тўплашди. Мазкур тадқиқотда турмуш даражаси турлича бўлган 17 мамлакатдан 35-70 ёшдаги 130 мингдан зиёд одам иштирок этди.
Маълум бўлишича, ҳафтада камида 150 дақиқа жисмоний фаол бўлган одамлар камроқ ҳаракатланадиганларга қараганда соғломроқ экан. Серҳаракат кишилар юрак хуружи, инсульт ва бошқа юрак-қон томир касалликларига камроқ мойил бўлишади, шунингдек бошқа сабаблар натижасида юзага келувчи ўлим ҳолатлари жиҳатидан ҳам нисбатан паст кўрсаткичларга эга.
Ҳафтада атиги 2,5 соатлик жисмоний фаоллик эрта ўлим ҳолатларини - 28 фоизга, юрак касалликлари эҳтимолини эса 20 фоизга камайтиради.
Яна шуниси муҳимки, жисмоний фаоллик тури аҳамиятсиз. Тадқиқотнинг етакчи муаллифи Скотт Лир саломатлик учун пул сарфлашга ҳожат йўқ, деб ҳисоблайди. Ҳар қандай фаоллик - у хоҳ уй ишлари бўлсин, хоҳ жисмоний меҳнат ёки пиёда сайр - эрта ўлим ҳолатлари ва юрак касалликлари хавфини самарали пасайтиради.
Ўтириш нимаси билан хавфли?
Жисмоний фаолликнинг заруратини исботловчи тадқиқотларнинг кўплигига қарамай, замонамиз кишиси борган сари камроқ ҳаракатланмоқда. Одамлар кўпроқ машиналарда ҳаракатланишади, экран олдида кўпроқ вақт ўтказиб, камроқ пиёда юришади.
Бу орада эса камҳаракатлилик ва ортиқча вазн натижасидаги сурункали касалликлар сони тезкор суръатларда ўсиб бормоқда.
Англиядаги Health Effects of Overweight and Obesity in 195 Countries over 25 Years тиббий журнали маълумотларига кўра, 2015 йилда ортиқча вазн бутун дунёдаги 4 миллион кишининг ўлимига таъсир кўрсатган. Бу одамларнинг аксарияти юрак-қон томир касалликлари, диабет, буйраклар касаллиги ва саратон натижасида ҳаётдан кўз юмган.
Қандай қилиб спортга вақт ажратмай кўпроқ ҳаракатланиш мумкин?
Одамлар кўпинча спорт билан шуғулланишга вақт ёки пул етишмаслигидан шикоят қилишади. Бироқ кунига 20 дақиқадан ортиқроқ ҳаракатланиш учун вақт ё пул ажратиш, спорт залида шуғулланиш учун кроссовка ёки  абонемент сотиб олиш шарт эмас.
Қуйида Торонто университети профессори Майк Эванснинг бу борадаги бир неча тавсиялари тақдим этилади:
  1. Ишга доир учрашувларни пиёда сайр кўринишида режалаштиринг.
  2. Агар иш жойингизгача жамоатчилик транспортида борадиган бўлсангиз, бекатга эртароқ чиқинг.
  3. Танаффус ёки тушлик вақтида бирор жойда ўтириш ўрнига сайр қилинг.
  4. Дўконга машинада боришни бас қилинг, пиёда ҳаракатланинг.
  5. Машина ҳайдасангиз, уни тегишли манзилдан узоқроққа қўйинг.
  6. Лифтдан фойдаланманг, зинадан кўтарилинг.
Скотт Лирнинг сўзларига кўра, тадқиқотнинг нисбатан фаол ва соғлом иштирокчиларида ҳаракат кундалик ҳаётнинг бир қисми бўлган: улар кўп пиёда юришган, иш жойида мунтазам равишда ҳаракатланишган, уйдаги ишларни бажаришган.
Дарвоқе, жисмоний фаоллик стрессни енгишга ёрдам беради.
"Жисмоний фаоллик стрессга қарши яхши курашади. Мен ишдан велосипедда қайтаман ва бу кун давомида йиғилган стрессдан халос бўлишда жуда яхши ёрдам беради. Мен уйга машинада борган вақтимга нисбатан тетикроқ кўринишда қайтаман".
Скотт Лир
Пиёда босиб ўтилган бир бекат, икки марта зинадан тушиб чиқиш, кинотеатр ёки қаҳвахона ўрнига кечки сайр - ҳаётингиздаги ўзгаришларни деярли сезмай қоласиз ва шу билан бирга, турли касалликлар ва эрта ўлим ҳолатлари хавфини қисқартирасиз.
Калит сўзлар: ҳолатлари, ҳафтада, ҳаракатланиш, ҳаракат, қилинг, қандай, хавфини, фоизга, фаоллик, ўтириш, ўрнига, томир касалликлари, томир, тадқиқотнинг, спорт, скотт, пиёда, ортиқча, одамлар, нисбатан

Мавзуга оид янгиликлар:

100 ёшли кишилардан 50 маслаҳат

100 ёшли кишилардан 50 маслаҳат

Ҳайратга солувчи ажойиб йўллар

Ҳайратга солувчи ажойиб йўллар

Hyundai Ioniq энг хавфсиз автомобил деб топилди!

Hyundai Ioniq энг хавфсиз автомобил деб топилди!

Пиёда юришнинг фойдали жиҳатлари

Пиёда юришнинг фойдали жиҳатлари

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш