-->
bg-login img-registrАъзо бўлиш

Президентимиз фожеа жабрланувчиларга ёрдам кўрсатишга кўрсатма берди

Сана: 06 Октябрь 2017 Курилди: 570 Изоҳ: 0
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Владимир вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни Мудофаа вазирлиги самолётида Ватанга қайтариш бўйича ҳукумат комиссиясини тузиш ҳақида кўрсатма берди. 

 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг Владимир вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни Мудофаа вазирлиги самолётида Ватанга қайтариш бўйича ҳукумат комиссиясини тузиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳукумати ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва жабрланувчиларга барча зарур ёрдамни кўрсатади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари ЙТҲга учраган фуқароларнинг шахсини аниқлаш бўйича тегишли ишлар олиб бормоқда. Айни вақтда фожиа оқибатида ҳалок бўлганларнинг жасадларини ва омон қолган Ўзбекистон фуқароларини ватанга келтириш учун махсус борт Россияга учиб кетди. Самолётда бир гуруҳ тиббиёт ходимлари ҳам жўнаб кетган.
***
6 октябрга ўтар кечаси Россиянинг Владимир вилоятидаги темирйўл кесишмасида «Санкт-Петербург — Нижний Новгород» йўналишидаги поезд билан Mercedes русумли автобус тўқнашди. 
Йўл транспорт ҳодисаси Москва вақти билан соат 03:39да (Тошкент вақти билан соат 05:39) Владимир вилоятининг Петушинский туманидаги темрийўл кесишмасида рўй берган. Автобус кесишма устида ўчиб қолган. Поезд машинисти фавқулодда тўхташни қўллашга уринган, аммо составни тўхтата олмаган. 
Автобусда жами 58 киши бўлган, уларнинг 56 нафари Ўзбекистон фуқаролари, икки нафари қозоғистонлик ҳайдовчилар. Дастлабки хабарларда қурбонлар сони 17 нафар экани айтилганди.
«Интерфакс» маълумотига кўра, фожиа оқибатида 21 киши ҳалок бўлган, жумладан қозоғистонлик ҳайдовчилар.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ)нинг ҳудудий бошқармаси ва Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, ЙТҲ оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, шундан бири ёш бола. 
Ўзбекистон ФВВ Kun.uz нашрига маълумот беришича, ҳалок бўлганларнинг 18 нафари Ўзбекистон фуқаролари.
ССВ маълумотига кўра, ЙТҲдан омон қолган 34 киши ҳозирда вақтинча яшаш пунктида бўлиб турибди. Улар билан психологлар иш олиб бормоқда.
Поезд йўловчилари орасида қурбонлар йўқ.
«Автобусдаги одамлар ухлаб ётган бўлган, ҳайдовчи бақира бошлагач, одамлар уйғониб автобусдан чиқишган ва жойидан қўзғатиш учун автобусни сура бошлашган. Улар омон қолишган, автобусда қолганлар ҳалок бўлган. Автобус иккига бўлиниб кетган», дея маълумот берган Владимир вилояти губернатори матбуот котиби Рита Шляхова.
***
Мазкур фожеадан кейин омон қолган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди. Бу рўйхат Life Shot телеграм-каналида келтирилган. ЙТҲга йўлиққан автобусда 2 нафар қозоғистонлик ҳайдовчидан ташқари 56 нафар ўзбекистонлик бўлган. Улардан 19 нафари ҳалок бўлган. Айни вақтда Владимир автоҳалокати қурбонлари ва жабрланувчиларини олиб қайтиш учун Ўзбекистондан махсус борт жўнатилмоқда.
— Сарманов Н., 1977 й.т.
— Назарқулов Х., 1992 й.т.
— Уматов У., 1992 й.т.
— Сатторов З., 1981 й.т.
— Жўрабеков В., 1994 й.т.
— Қаршиев Г., 1986 й.т.
— Саматов У., 1994 й.т.
— Жумабоев С., 1974 й.т.
— Икромов М., 1992 й.т.
— Мулаев С., 1976 й.т.
— Перханов У., 1978 й.т.
— Шатаров Ш., 1998 й.т.
— Тангриқулов М., 1964 й.т.
— Бурхонов Б., 1972 й.т.
— Бозоров С., 1964 й.т.
— Жуманқулов Д., 1980 й.т.
— Худокулов Т.
— Астуганов Н., 1977 й.т.
— Мирошуров М., 1995 й.т.
— Зокиров А., 1969 й.т.
— Маҳамаджонов У., 1983 й.т.
— Ҳакимжон И., 1995 й.т.
— Турдалиев Б., 1992 й.т.
— Умарзода И., 1991 й.т.
— Ашуров А., 1996 й.т.
— Ашуров Н., 1993 й.т.
— Еркабаев А.
— Рузеев Б., 1991 й.т.
— Бобоев Ч., 1993 й.т..
— Алиқулов Т., 1963 й.т.
— Жагбаров С., 1991 й.т.
— Самадов И., 1989 й.т.
— Маҳмандаров С., 1985 й.т.
— Муратов У., 1992 й.т.
— Жуманқулов С., 1993 й.т.
— Рўзиев Т., 1997 й.т.
— Мустабов Т., 1991 й.т.
Калит сўзлар: ҳодисаси, ҳалок бўлганларнинг, ҳалок бўлган, ҳалок, ҳайдовчилар, қурбонлар, қолган, қозоғистонлик ҳайдовчилар, қозоғистонлик, фуқаролари, фожиа оқибатида, фожиа, фавқулодда, ўзбекистон фуқаролари, ўзбекистон, транспорт ҳодисаси, транспорт, россиянинг владимир, россиянинг, поезд

Мавзуга оид янгиликлар:

 УШБУ ХАБАРГА ЎЗ ФИКРИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ.
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН ЎТИШ КЕРАК!


   
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Сўровнома

Loading...

Логин
Пароль
Сақлаш